UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  9 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  13 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  11 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  19 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  7

Футболдаги фантастик ноаниқ зарбалар: Стерлингдан тортиб Кубагача Янгиликлар

Футболдаги фантастик ноаниқ зарбалар: Стерлингдан тортиб Кубагача

Бугун “даҳолар”ни бир ерга жамлаймиз.

Раҳим Стерлингнинг "Лион"га қарши чорак финалда кўрсатгани "Сити"га қимматга тушди - худди шу вазиятдан кейин "Лион" қарши ҳужумга ўтди ва Мусса Дембеле ўйинга "нуқта" қўйди. 

Албатта, Стерлингнинг "ҳунар"идан баттар ҳолатлар ҳам футбол тарихида учраган. Ана шундай фантастик ноаниқ зарбаларни тўплашга ҳаракат қилдик. Қуйида бирма-бир томоша қилинг.


Раҳим Стерлинг (“Манчестер Сити”), 2020 йил

Жезусдан ажойиб пас – Стерлингдан даҳшатли хато. Ҳа, “миллионлар ўйини”да бундай вазиятлар учраб туради, аммо энг ёмони, бу ҳолат жамоангга катта минус келтириши ва панд бериб қўйишидадир.


Якуб (Куба) Блашиковски ("Боруссия" Дортмунд), 2010 йил

Эҳтимол, сўнгги ўн йилликнинг энг унутилмас хатоларидан бири, гарчи бу Дортмунд учун муҳим бўлмаган вазият бўлса ҳам. Ўйиндан кейин Юрген Клопп уни қораламади, фақат бу яна рўй бермаслигига умид билдирди.


Крис Ивелумо (Шотландия терма жамоаси), 2008 йил

Футболчининг терма жамоадаги дебюти унчалик муваффақиятли чиқмади – у бир ярим метрдан дарвозани нишонга ололмади.

"Рафиқам 4-5 кундан кейин ўйиндаги ушбу лавҳани ўчиришимни талаб қилди. Вазиятни кўриб чиқдим. Буни амалга ошириш жуда қийин эди, лекин мен буни уддаладим", – дея жилмайиб қўйди Ивелумо.


Фредди Юнгберг ("Арсенал"), 2005 йил

Бўш дарвозага йўлланган яна бир зарба. Ҳатто афсонавий футболчилар ҳам буни ўз бошидан ўтказган – Фредди Юнгберг ҳам.


Диего Форлан ("Манчестер Юнайтед"), 2003 йил

Ўртоқлик учрашуви. Дарвозабон ва ҳимоячининг хатосидан сўнг, Уругвай терма жамоасининг бўлажак сардори бўш дарвозага йўл топа олмаган... Ажабланарлиси шундаки, Форлан "Юнайтед"да муваффақиятсизликка учраган.


Арнальдо Вера ("Либертад"), 2003 йил

Жанубий Америка футболи тарихидаги энг ақл бовар қилмайдиган хатолардан бири – албатта, ҳужумга қўшилган марказий ҳимоячи учун бу унчалик шармандали эмас (ва жамоа ғалаба қозонган), лекин барибир-да!

Якубу Айегбени (Нигерия терма жамоаси), 2010 йил

Айнан шу хато 2010 йилги Жаҳон чемпионатида кузатилган энг зўр воқеа эди. Кейинчалик нигерияликлар барибир ҳисобни тенглаштиришди, аммо ғалаба қозониш учун бу етарли эмас эди.


Эрик-Максим Шупо-Мотинг (ПСЖ), 2019 йил

Камерунликлардан қойилмақом хато (аниқроғи, тўсқинлик). У мана орадан бир йил ўтиб, ПСЖни Чемпионлар лигаси ярим финалига олиб чиқди.


Бонус. Фаҳад Ҳалфан (Қатар терма жамоаси), 2010 йил

Қатарлик футболчининг амалга оширган ишини таърифлашнинг ўзи қийин. Ушбу воқеа 2010 йилги Ёзги Осиё ўйинларининг 1/8 финалида Ўзбекистонга қарши учрашувда кузатилган.

Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика