UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  221 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1

Футболдаги буюклик Янгиликлар

Футболдаги буюклик

Бугун Championat.asia’да бир мақола эълон қилинди.

Унда душанба куни ФИФА томонидан ўтказиладиган 2021 йилнинг энг яхши футболчиси мукофотини ким олиши ҳақидаги мулоҳозалар баён қилинган. 17 январдаги мазкур маросимда ким бу мукофотни олиши-ю, ким ўтган йилнинг энг яхшиси бўлганлиги шахсан менга қизиқ эмас. Мен бир бошқа нарсадан – 2022 йил Месси ва Роналду эраси учун сўнггиси бўлиш эҳтимоли кўплигидан ва яна бир икки буюк қарама-қаршилиги якунланишидан афсусдаман.

Айтишингиз мумкин, «2018 йили Роналду «Ювентус»га ёки 2021 йили Месси ПСЖга ўтганидаёқ бу эра тугаб бўлган», дея. Ҳа, сизнинг ҳам фикрларингизда жон бор. Лекин уларни шу давр ичида боғлаб тура олган ягона нарса бу терма жамоалардаги натижалар эди. Криштиану 2016 йилда терма жамоаси билан Европа чемпионатини ютганидан кейин кўпчиликнинг эътибори Мессига қаратилди. 

Кўпчилик ундан ўз термаси билан бирор соврин ютиб, кейин терма жамоадаги фаолиятини якунлашини кутди. Бу воқеа эса 5 йил ўтиб – 2021 йилда амалга ошди. Албатта, деярли ҳар йили ўтказилаётган Америка кубоги мусобақасида Аргентина чемпион бўла олмаслиги (тағин Бразилия, Уругвай, Чили, Колумбия ва ора-сирада зўр ўйин кўрсатиб қўядиган Парагвай кучсизланиб қолган бир вақтда) уят эди.

2022 йил кириб келди, бу йил – футбол аҳли учун 4 йилликдаги катта байрам – Жаҳон чемпионати ўтказилиши режалаштирилган (тинчлик бўлсин, ҳеч ким касал бўлмасин!). Ноябрь–декабрь ойларида бўладиган ЖЧ–2022 дан бир илинж бор мухлисларда – Португалия ёки Аргентина чампион бўлиши. Эҳтимол, бу имконсиз, умуман содир бўлмайдиган, абсурд бир воқеликдир. Аммо, умидлар интихода ўлади. Иккисидан бири ютиб кетса “қайси бир зўр?”, деган саволга эҳтимол жавоб топилар, бундай воқеа бўлмаса ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. 

Биз футбол қироли деб биладиган Пеле ҳам, унинг замондоши бўлмаган, лекин қиролликка даъво қилувчи Марадона ҳам Жаҳон чемпиони бўлган. Месси ва Роналдудек икки буюкнинг бири бу совринни олса иккинчисига нисбатан адолатсизлик бўлар, иккиси ҳам олмаса бир кемтик шу қолади.

Доим ўйлардим аввал, нега буюк футболчилар футболи ривожланиб кетган мамлакатларда туғилмаслиги ҳақида. Германия, Франция, Испания каби мамлакатлардан ҳар йили юзлаб иқтидорлар чиқади, улар юлдуз даражасига кўтарилади. Лекин айрим футболчилар ўз мамлакат терма жамоасининг ягона юлдузи бўлади. Ибрагимович, Обамеянг, Этo’O… Улар кичкина бир шаҳарчадан чиқиб, катта шаҳарларда ўзини кўрсата олгани, улар ҳақида мен – ўзбекистонлик инсонлар ҳам билиб, мақола ёзаётгани ҳам буюкликдир. Шулар орасидан ёшлигида оиласи сутга пул топа олмагани, машғулотга бир неча километр давомида пиёда бориб келганлари – буларнинг барчасини енгиб ўтишгани буюклик. Нафақат футболчилар, бошқа спортчилар ва ўзи умуман барча буюкларнинг тақдири шундай бўлган.

Айтмоқчи бўлганим, қандайдир соврин билан ёки фаолиятдаги голлар билан буюклик ўлчанмайди. Оғир шароит, қийинчилик ила эришилган чўққи чинакам буюкликдир. Футболда бу каби инсонлар кўп. Шунинг учун ҳам футбол миллионлар ўйини.

Албатта, буларнинг барчаси IMHO

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика