UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  1 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Футбол журналистлари учун ФИФА инструкторлари иштирокида семинар ташкил этилди Янгиликлар

Футбол журналистлари учун ФИФА инструкторлари иштирокида семинар ташкил этилди

Тошкентдаги «Рамада» меҳмонхонасида ОАВ вакиллари ва футбол журналистлари учун ФИФА инструкторлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарни ФИФА инструкторлари Али Траифи (Саудия Арабистони) ҳамда Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон), шунингдек ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар Бошқармаси бошлиғи Ноил Лутфулин ва ФИФА рефериси Равшан Эрматовлар ўтказдилар. Икки соатдан ошиқ вақт давомида журналистлар ҳакамлар фаолияти билан боғлиқ кўплаб маълумотларга эга бўлишди ва шу билан биргаликда ҳакамлик ва футбол қоидаларига оид билимларини синаб кўришди. Бунинг учун уларга футбол учрашувлари пайтида содир бўлиб турадиган турли хил баҳсли вазиятлар акс эттирилган видеоматериаллар тақдим этилди.

Таъкидлаш лозим, семинарга ташриф буюрган журналистлар мазкур семинар унда қатнашган барча иштирокчилар учун фойдали бўлишини айтиб ўтишди ва бундай семинарларни яна ташкил этиш таклифи билан чиқишди.

Семинарда иштирок этган ФИФА инструктори Али Траифи мазкур тадбир ҳақида ўз фикрларини билдирди ва ҳакамлар билан бир қаторда журналистлар ҳам футбол ривожи йўлида муҳим ўрин тутишини айтиб ўтди.

«Футбол фақат футболчи ва мураббийлардан иборат эмас. Унда бир қатор бошқа соҳа вакиллари ҳам борки, уларсиз бу спорт турини тасаввур қилиш қийин. Ҳакамларнинг қарорлари футболда катта аҳамиятга эга ва айрим вазиятларда айнан ушбу қарорлар ўйин тақдирини ҳал қилади. Шу билан бирга, футболда журналистларнинг ҳам ўрни каттадир. Айнан улар туфайли миллионлаб инсонлар энг сўнгги футбол янгиликларидан хабардор бўлишади. Аммо, айрим вазиятларда улар ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб, қоидалар ҳақида етарлича билимга эга бўлмай футболдаги эпизодлар, ҳакамларнинг қарорлари борасида борасида фикр юритадилар. Бу эса футбол мухлислари ва ўқувчилар учун нотўғри маълумотлар тарқатилишига олиб келади. Бугунги семинар айнан шунақа ҳолатлар такрорланмаслиги учун ҳам ташкил этилди. Семинар давомида эса, ўзбекистонлик журналистларнинг мунозарали вазиятларни муҳокама қилиш пайтида анча актив бўлганлари менга манзур бўлди», - дейди Али Траифи.

Тадбир фотогалереяси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика