UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  6 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  3 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  1 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  3 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  3 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  6 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2

Футбол журналистлари учун ФИФА инструкторлари иштирокида семинар ташкил этилди Янгиликлар

Футбол журналистлари учун ФИФА инструкторлари иштирокида семинар ташкил этилди

Тошкентдаги «Рамада» меҳмонхонасида ОАВ вакиллари ва футбол журналистлари учун ФИФА инструкторлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарни ФИФА инструкторлари Али Траифи (Саудия Арабистони) ҳамда Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон), шунингдек ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар Бошқармаси бошлиғи Ноил Лутфулин ва ФИФА рефериси Равшан Эрматовлар ўтказдилар. Икки соатдан ошиқ вақт давомида журналистлар ҳакамлар фаолияти билан боғлиқ кўплаб маълумотларга эга бўлишди ва шу билан биргаликда ҳакамлик ва футбол қоидаларига оид билимларини синаб кўришди. Бунинг учун уларга футбол учрашувлари пайтида содир бўлиб турадиган турли хил баҳсли вазиятлар акс эттирилган видеоматериаллар тақдим этилди.

Таъкидлаш лозим, семинарга ташриф буюрган журналистлар мазкур семинар унда қатнашган барча иштирокчилар учун фойдали бўлишини айтиб ўтишди ва бундай семинарларни яна ташкил этиш таклифи билан чиқишди.

Семинарда иштирок этган ФИФА инструктори Али Траифи мазкур тадбир ҳақида ўз фикрларини билдирди ва ҳакамлар билан бир қаторда журналистлар ҳам футбол ривожи йўлида муҳим ўрин тутишини айтиб ўтди.

«Футбол фақат футболчи ва мураббийлардан иборат эмас. Унда бир қатор бошқа соҳа вакиллари ҳам борки, уларсиз бу спорт турини тасаввур қилиш қийин. Ҳакамларнинг қарорлари футболда катта аҳамиятга эга ва айрим вазиятларда айнан ушбу қарорлар ўйин тақдирини ҳал қилади. Шу билан бирга, футболда журналистларнинг ҳам ўрни каттадир. Айнан улар туфайли миллионлаб инсонлар энг сўнгги футбол янгиликларидан хабардор бўлишади. Аммо, айрим вазиятларда улар ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб, қоидалар ҳақида етарлича билимга эга бўлмай футболдаги эпизодлар, ҳакамларнинг қарорлари борасида борасида фикр юритадилар. Бу эса футбол мухлислари ва ўқувчилар учун нотўғри маълумотлар тарқатилишига олиб келади. Бугунги семинар айнан шунақа ҳолатлар такрорланмаслиги учун ҳам ташкил этилди. Семинар давомида эса, ўзбекистонлик журналистларнинг мунозарали вазиятларни муҳокама қилиш пайтида анча актив бўлганлари менга манзур бўлди», - дейди Али Траифи.

Тадбир фотогалереяси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика