UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  5 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  0 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  5 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  1 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  2 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  6 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  8 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  1

Ўзбекистон аёллар ОТЖ Туркиядаги мусобақада Ҳиндистон, Руминия ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар ОТЖ Туркиядаги мусобақада Ҳиндистон, Руминия ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради

Теглар :  Аёллар футболи
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Токио Олимпиадасининг саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоаси Туркиядаги халқаро мусобақада иштирок этади.

Аланья шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирда 8 та терма жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Ўйинлар иккита гуруҳда ташкил этилади. Қизларимиз «А» гуруҳида Руминия, Ҳиндистон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс юритадилар. «B» гуруҳида эса Шимолий Ирландия, Франция, Қозоғистон ва Иордания терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.
 
Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоасининг мусобақадаги тақвими қуйидагича кўриниш олган:
 
27 февраль:
Ҳиндистон – Ўзбекистон (Сиде шаҳри, «Эвренсеки» стадиони)
 
1 март:
Ўзбекистон – Руминия (Сиде шаҳри, «Эвренсеки» стадиони)
 
3 март:
Ўзбекистон – Туркманистон (Сиде шаҳри, «Хане» стадиони)


 
5 март куни Аланьядаги «Gold City» стадионида сўнгги учрашувлар ташкил этилади:
 
«А» гуруҳи 4-ўрин – «B» гуруҳи 4-ўрин
«А» гуруҳи 2-ўрин – «B» гуруҳи 2-ўрин
«А» гуруҳи 3-ўрин – «B» гуруҳи 3-ўрин
«А» гуруҳи 1-ўрин – «B» гуруҳи 1-ўрин
 
Терма жамоамиз қизлари айни пайтда Тошкент вилоятининг «Чорбоғ» оромгоҳида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишмоқда. Машғулотлар 15 февраль куни якунланади. Шундан сўнг уларга уч кун дам берилади. Сафар олдидан ташкил этиладиган сўнгги йиғин 19-23 февраль кунлари «Чиғатой» спорт базасида бўлиб ўтади. 23 февраль тунда эса қизларимиз Туркияга йўл олишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика