UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  0 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  1 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  3 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  159 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4

Футбол клубларида мухлислар билан ишлашнинг янги услублари жорий этилади Янгиликлар

Футбол клубларида мухлислар билан ишлашнинг янги услублари жорий этилади

Маълумки, Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида Мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш бўлими ташкил этилган.

Маълумки, Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида Мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш бўлими ташкил этилган.

Мазкур бўлим ўз олдига футбол клубларининг мухлислар билан ишлаш фаолиятини такомиллаштириш, стадионларда мухлисларга яратиладиган шароитларни янада яхшилаш, мухлислар билан ишлашнинг янгича услубларини жорий этиш орқали мухлисларни стадионга қайтариш ҳамда футбол клублари мухлислари сафини янада кенгайтириш ишларини янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Юқоридагиларни амалда тадбиқ қилиш мақсадида, Мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш бўлими вакиллари Республика бўйлаб футбол клублари мухлислари билан учрашишни режалаштирилган.  

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 17–20 январь кунлари бўлими ходимлари Фазлиддин Хожимуҳамедов ва Азиз Паттахов Фарғона ва Наманган вилоятларига ташриф буюриб, “Навбаҳор”, “Нефтчи”, “Цементчи” ва “Қўқон-1912” клублари мухлислари билан учрашади.  

Ташриф давомида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вакиллари мухлисларга ташкилот томонидан белгиланган вазифаларни етказади ҳамда ишқибозларга яратилган шарт-шароитни ўрганиб чиқади.

Ташриф якунида, футбол клублари томонидан мухлислар билан ишлашни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

PFL.UZ

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика