UZ

Сўнгги янгиликлар

09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  1 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  2 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  4 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  11 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0

Футбол кечаси давом этади. Бугун Европа лигаси ярим финаллари бўлади (Превью) Янгиликлар

Футбол кечаси давом этади. Бугун Европа лигаси ярим финаллари бўлади (Превью)

Бугун Европа лигаси ярим финали илк учрашувлари бўлиб ўтади.

"Арсенал" - "Атлетико"
00:05. Лондон, "Эмирейтс".
Бош ҳакам:
Клемент Тюрпен (Франция).
Дисквалификация: йўқ
Жароҳатланганлар: Мохамед Эльнени, Санти Касорла, Генрих Мхитарян – Диего Коста (сўроқ остида), Фелипе Луис, Хуанфран 

Финалдан олдинги финал. Шафқатсиз қуръа уларни ярим финалда тўқнаштирмоқда. Улардан бири финалга чиқмаслиги эса алам қилади.

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер кетишидан олдин албатта, ушбу лига совринини қўлга киритишни истайди. "Атлетико" эса сўнгги 5 йилда илк бора ЕЧЛ чорак финалига чиқа олмади. Мадрид жамоаси Европанинг энг стабиль жамоаларидан бири. Диего Симеоне жамоаси айни дамда ЛаЛигада 2-поғонада кетмоқда.

"Арсенал" ўтган дам олиш кунида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди - 4:1. Ўша учрашувда Месут Ўзил, Петр Чех, Сеад Колашинац, Генрих Мхитарян, Санти Касорла, Жек Уилшир каби футболчилар майдонга тушмади.

"Атлетико" эса ўз майдонида "Бетис" дарвозасига йўл топа олмади. Диего Коста ва Фелипе Луис ўйинда қатнашмади.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ЖАМОАЛАРНИНГ СЎНГГИ 5 ЎЙИНИ

"Арсенал"

22.04.2018 "Арсенал" - "Вест Хэм" 4:1
15.04.2018 "Ньюкасл" - "Арсенал" 2:1
13.04.2018 ЦСКА - "Арсенал" 2:2
08.04.2018 "Арсенал" - "Саутгэмптон" 3:2
06.04.2018 "Арсенал" - ЦСКА 4:1

"Атлетико"

22.04.2018 "Атлетико" - "Бетис" 0:0
19.04.2018 "Реал Сосьедад" - "Атлетико" 3:0
15.04.2018 "Атлетико" - "Леванте" 3:0
12.04.2018 "Спортинг" - "Атлетико" 1:0
08.04.2018 "Реал" - "Атлетико" 1:1

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

- Жамоалар еврокубокларда ўзаро тўқнаш келишмаган. Фақатгина 2009 йилнинг ёзида "EmiratesCup" турнирида "Арсенал" "Атлетико"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

- "Арсенал" бу мавсум Европа лигасидаги энг самарадор жамоа бўлди - 29 гол. 1999/2000 йилги мавсумда "канонирлар" УЕФА Кубогида 30 гол киритганди.

- "Атлетико" Европа лигасида гол уриш борасидаги ўртача натижаларда энг яхшиси бўлиб турибди - 15 гол.

- Диего Симеоне "Атлетико" билан Англиядаги баҳсларда мағлуб бўлмаган: 3 ўйин, 1 ғалаба, 2 дуранг.

- "Арсенал" 31 марта Испания жамоалари билан тўқнаш келган - 10 ғалаба, 7 дуранг, 14 мағлубият.

- "Атлетико" Англия жамоалари билан 27 бора баҳс олиб борган - 10 ғалаба, 11 дуранг, 6 мағлубият.

- "Арсенал" 6 бора еврокубокларнинг ярим финалларида ўйнаган ва фақатгина бир марта финалга чиқа олмаган. "Канонирлар" 2008/09 йилларда "Манчестер Юнайтед" тўсиғидан ўта олмаган.

- "Атлетико" 14 марта ярим финалда ўйнаган ва шуларнинг 8тасида ҳал қилувчи учрашувда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган.

(фото)

Бугун шунингдек яна бир ярим финал “Марсель” – “Зальцбург” жамоалари ўртасидаги учрашув ҳам бўлиб ўтади. Икки учрашув ҳам бир вақтда бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика