UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  13 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  431 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Футбол агенти: "Локомотив" Славко Дамьяновичга бу йил умуман ойлик бергани йўқ" Янгиликлар

Футбол агенти: "Локомотив" Славко Дамьяновичга бу йил умуман ойлик бергани йўқ"

Championat.asia сайтининг инстаграмдаги саҳифасига Игорь Петкович хат йўллади.

"Хайрли кун, менининг исмим Игорь Петкович, 2010-2014 йилларда Ўзбекистонинг "Машъал", "Олмалиқ" ва "Нефтчи" клубларида ўйнаганман.

Айни пайтда "Локомотив" клуби аъзоси Славко Дамьянович ҳақида маълумот бермоқчиман. Футболчи 2 январь куни клубнинг БААдаги йиғинига қўшилганди, ҳозир 17 апрель. Бугунга қадар "Локомотив" унга бирон марта ойлик бермади, квартира учун ҳам пул беришмади. Славконинг хотини ва боласи ҳам Ўзбекистонда. Клубдаги бошқа футболчиларга раҳмат, унга ёрдам бериб туришибди. "Локомотив" клубига бу вазиятда уят бўлиши керак. Қандай яшаётгани борасида билиш учун Славкога жамоадан ҳеч ким қўнғироқ ҳам қилмаяпти. Коронавирус туфайли ҳозир авиақатновлар тўхтатилган. Агар очиқ бўлганида самолётга ўтириб уйга қайтарди. Сизлардан ушбу маълумотни сайтга жойлашингизни сўрайман", - деб ёзади Игорь Петкович.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи бошида "Бунёдкор" клуби ҳам 2020 йил давомида умуман ойлик маош олишмагани ҳақида хабар чиққанди. 14 апрель куни ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев "Бунёдкор" клуби ходимлари ва футболчиларга январь ойи ойлиги тўлагани ҳақида ёзганди. 


Championat.asia сайти ўзбек клубларида ўйнаётган ва ишлаётган инсонларни эшитишга доим тайёр. Ойликлар билан боғлиқ муаммолар бўлса сайтимизнинг инстаграмдаги расмий саҳифасига ёзинг. Маълумот берган шахс анонимлиги сақлаб қолинади. 

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика