UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  20 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  71 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  9 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  3 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  4 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  92

Фредди Мигель Гонсаллес: "Ўзбекистон билан қийин ўйин бўлишини кутгандим. Чунки..." Янгиликлар

Фредди Мигель Гонсаллес: "Ўзбекистон билан қийин ўйин бўлишини кутгандим. Чунки..."

Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча Венесуэлага қарши биринчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Ушбу учрашувдан сўнг Венесуэла терма жамоаси бош мураббий Фредди Мигель Гонсаллес фикрларини билдириб ўтди.

"Бундай ўйин бўлишини кутгандим. Чунки Ўзбекистоннинг ўйинларини кўрган эдим. Рақиб ўзига ҳос тажрибага эга жамоа. Шунингдек бош мураббийи ҳам малакали мутахассис. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимда улар бироз устунликка эга бўлишди. Ҳимоядаги хатоларимизни тўғирлаган ҳолда иккинчи бўлимда етарлича вазиятлар яратдик, гол ҳам урдик. 

Ўзбекистон ва Венесуэла тенг кучли жамоа. Олдимизга қўйган асосий мақсадимиз чиройли ўйин кўрсатиш эди. Шу боис икки  томон ҳам очиқ ўйин кўрсатди. Биз шу орқали Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришни режалаштирганмиз. 

Ўз қитъамиздан ташқарида ўйин ўтказдик. Ўзбекистон Осиё қитъаси вакили. Уларнинг ўйини ва услуби биз учун янгилик бўлди. Биз мана шундай ўйинлар орқали ўзимизда етишмаётган нарсаларни тўлдиришга ҳаракат қиламиз",- дейди Фредди Мигель Гонсаллес. 


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика