Ла Лига юлдузи АПЛ грандлари қизиқишига қарамай, "Реал"га ўтмоқчи

Sherzod Nurmatov
25 мар 2024, 12:50
"Жирона" ҳимоячиси Мигель Гутьеррес "Арсенал", "Челси"ва "Манчестер Юнайтед" қизиқишларига қарамасдан, собиқ жамоаси "Реал"га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

22 ёшли Гутьеррес жорий мавсумда "Жирона"нинг етакчи ўйинчиларидан бири бўлиб, 32 ўйинда 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳимоячи 2022 йилда "Жирона"га ўтган, товон пули 8 миллион еврога тенг. "Relevo" ходими Хорхе Пикон фикрига кўра, Гутьерреснинг "Лос-Бланкос"га қайтиш эҳтимоли юқори.

"Реал"да икки нафар чап қанот ҳимоячиси – Ферлан Менди ва Фран Гарсия бўлса-да, ёзда учинчи ҳимоячи ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Шуни таъкидлаш керакки, Гутьеррес яқинда ёпилган трансфер ойнасида "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария"га ўтишдан бош тортган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Relevo