Фред: "Сколари "Шахтер"га ўтишимдан олдин мени тинчлантирди"

Tolibjon Qosimov
19 авг 2013, 22:10
"Шахтер" ярим ҳимоячиси Фред Украинага кўчиб ўтишидан олдин Бразилия терма жамоасига чақирилмаслиги мумкинлигидан қўрққанини тан олди.

20 ёшли футболчи Донецкка "Интернасионал"дан мана шу ёзда 15 миллион еврога кўчиб ўтди.

  – Терма жамоага ҳар сафар чақирилганимдан ажойиб ҳиссиётлар қамраб олади, – дейди Фред клуб расмий сайтига. "Шахтер"га келишимдан олдин терма жамоага чақирув олиш борасида қийинчиликка учрашим мумкинлигини ўйлагандим. Сколари менга шундай жавоб берди: "Тинчлан, мен бу ердаги ва Европадаги футболчиларни бирдек кузатиб бораман. Агар сен ўзингни кўрсата олсанг, албатта чақирамиз".

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru