UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16Златан охирги марта қачон йиғлаган?  0 10:45Эрик тен Хаг АПЛда иш бошлаши мумкин  2 10:16Гвардиола: "Умид қиламан..."   0 09:48"Барселона" бир шарт билан Маркус Рэшфордни сотиб олиши мумкин  2 09:20ПСЖ етакчиси "Бавария"га қарши учрашувни ўтказиб юборади  5 08:53"Барселона" ТОП ҳужумчини 65 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 08:26АПЛда навбатдаги истеъфо рўй берди  0 07:57Суперлига. Тошкент дербиси билан тур якунланади  10 07:45Ла Лига. "Бетис" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Антони иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди  5 07:30Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" навбатдаги турини ўтказади  6 02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  7 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  6 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  37 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  18

Фред: “Бир кун келиб "Манчестер Юнайтед"нинг етакчиси бўлишимни ҳис қиляпман” Янгиликлар

Фред: “Бир кун келиб "Манчестер Юнайтед"нинг етакчиси бўлишимни ҳис қиляпман”

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўтган йили “Шахтёр”дан Фредни 59 миллион евро эвазига сотиб олганди.

Аммо, бразилиялик футболчи аввалги мавсумда "Олд Траффорд"да ўзини кўрсата олмади. Ярим ҳимоячи ушбу мавсумда бор йўғи бешта ўйинда майдонга тушди. Бироқ, Фред бундан тушкунликка тушмаяпти.

“Менинг Англиядаги биринчи мавсумим қийин кечди, лекин футболчининг жамоасини ўзгартириши ва у ерга мослашиб олишига кетадиган фурсатни нормал ҳолат деб ҳисоблайман. Украина Премьер–лигаси инглизларники каби кучли эмас. Бу ерда футбол ўта тезкор, боз устига жисмоний имкониятингизни бир меьёрда ушлаб туришингиз керак бўлади. Мен кундан кунга ўрганяпман. Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Ортиқча саросимага тушаётганим йўқ. Чунки бағрикенгман. Манчестер шаҳри оиламга ва менга ёқади. Инглиз тилини ўрганяпман, чунки маҳаллий инсонлар билан кўп мулоқот қилишингизга тўғри келади. Мураббийлардан ҳар куни Майк Фелан билан суҳбатлашаман. Шунингдек Майкл Кэррик ва Киран Макенна билан ҳам. Кэррик менинг позициямда тўп тепган, у қандай ўйнаш кераклигини билади ва мени ҳамиша қўллаб-қувватлайди. Ҳис қиляпман, бир кун келиб у каби жамоанинг етакчиси бўламан", - дейди Фред.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика