Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди
14 окт 11:50
Янгиликлар
Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди
"Мен учун ўйиндаги энг қийин вазият бурчак зарбаси амалга оширилган лаҳза эди. Шомуродовнинг иккинчи бўлимда боши билан йўллаган зарбаси ҳам хавфли эди, бироқ у инстинктив, реакция асосида содир бўлди. Бурчак зарбаси тўпнинг траекторияси туфайли мураккаброқ эди, уни қайтариш учун қандай ҳаракат қилиш, орқада кимдир борми йўқми каби нарсаларни ҳисобга олиш керак. Бошқа ҳолат эса кўпроқ рефлекслар билан боғлиқ, у табиийроқ содир бўлади, унга алоҳида тайёргарлик кўриш шарт эмас.
Ўйин назоратимиз остида эди. Ўтказиб юборилган гол туфайли сўнгги дақиқалар мураккаб ўтди. Ўша вазиятда офсайд бўлганми-йўқми билмайман, лекин бундай ҳолатлар учраб туради. Тўп ўтказиб юбормаслик, айниқса, дарвозабон учун жуда муҳим, бахтимизга ғалаба қозондик, энг асосийси шу", деди 25 ёшли футболчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар