Франция ТЖнинг яна бир аъзоси ЖЧ-2022'ни ўтказиб юборади
19 окт 2022 08:25
Янгиликлар
Франция ТЖнинг яна бир аъзоси ЖЧ-2022'ни ўтказиб юборади
“Лион” ярим ҳимоячиси Корентен Толиссо Франция чемпионати 11-турида “Ренн”га қарши баҳсда (2:3) жароҳат олди.
“Афсуски, яна жароҳатландим. Аммо тушкунликка тушмайман ва ҳеч қачон таслим бўлмайман. Бу спортнинг ёзилмаган қонуни! Имкон қадар тезроқ қайтиб, яна 100 фоизга тайёр бўлиш учун кўп меҳнат қилишда давом этаман”, дея ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлаган Толиссо.
28 ёшли француз сонидан жароҳат олиб, кўз-ёшлар билан майдонни тарк этди. Футболчининг чап сонида муаммолар борлиги аниқланган ва шу туфайли у бир неча ой лазаретда бўлади. Хавбек ЖЧ-2022'ни ўтказиб юборади. Аввалроқ, Франция ТЖнинг бошқа бир аъзоси Нголо Канте 4 ойга сафдан чиққани ҳақида хабар бергандик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар