Франция ҳақида икки факт
11 дек 2022 12:49
Янгиликлар
Дидье Дешам шогирдларининг финал йўлидаги рақиб Марокаш термаси бўлади. Франция термаси ўз тарихида Марокашга қарши 5 бора тўқнаш келган ва бирор марта мағлуб бўлмаган. Бунга қадар ўтказилган 5 ўртоқлик ўйинининг 3тасида французларнинг ғалабаси кузатилган бўлса, икки баҳс дуранг билан якунланган.
Шунингдек, ярим финалга чиққан французлар бошқа ярим финалчилардан кўра кўпроқ ушбу босқичга етиб келган - 7 марта. Бунга қадар 6 марта ярим финалга чиққан Франция шундай натижаларни қайд этган: 1958 йилда 3-ўрин, 1982 йилда 4-ўрин, 1986 йилда 3-ўрин, 1998 йилда чемпионлик, 2006 йилда финалчи ва 2018 йилда чемпионликни қайд этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар