Франция чемпионати. “ПСЖ” сўнгги дақиқаларда гол уриб, ғолиб чиқди

Aslanov Jasurbek
19 апр 2017, 01:45
Франция чемпионатининг 31-турининг қолдирилган учрашувида ПСЖ сафарда қийин ғалабани қўлга киритди.

“Метц”га қарши кечган баҳснинг биринчи бўлимида Кавани ва Матюиди тўп киритиб, гуёки парижликларнинг осон ғалаба қозонишларига замин яратганди. Аммо майдон эгалари 78- ва 88-дақиқаларда иккита тўп киритиб, мувозанатни тиклашди. Аммо учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида қанотдан узатилган тўпни Матюиди боши билан “Метц” дарвозасига аниқ йўллаб, жамоасига муҳим уч очко келтирди.

Чемпионат Франции

31-й тур

Қолдирилган учрашув.

Метц – ПСЖ 2:3 (0:2, 2:1)

Голлар: 0:1 – 33 Кавани, 0:2 – 36 Матюиди, 1:2 – 78 Жуффре, 2:2 – 88 Диабате, 2:3 – 90 Матюиди.

Метц – Кавасима, Бишевац, Милан, Ривьере, Дианье, Лежен (Сарр, 63), Филиппс, Нгетте, Дукуре (Жуффре, 76), Юдоль, Эрдинч (Диабате, 72).

ПСЖ –Трапп, Маркиньос, Максвелл, Менье, Кимпембе, Матюиди, Мотта, Лукас Моура (Гонсалу Гедеш, 76), Верратти, Ди Мария (Пасторе, 61), Кавани.

Огоҳлантириш: Дианье (42), Кимпембе (90).

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia