UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Маҳамаду Дембеле: “Ўзбекистон Суперлигасига қандай мослашаётганимни сиз менга айтишингиз керак”  0 00:18"Металлург" Максвел ва яна уч нафар футболчи билан битим имзолади   1 00:12Англия Кубоги. "Вулверхэмптон" - "Ливерпуль" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 00:05ЛаЛига. "Сельта" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:58Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятлар кўзни юмиб, ўтиб кетиб бўлмайдиган муаммоларни очиб беради"  0 23:44Сергей Токов: "Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди"  1 23:27Миржалол Қосимов: "Иккинчи таймда хотиржамликка берилиб қолдик"  2 23:12Рўзиқул Бердиев: "Бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик"  2 22:58Иван Бошкович: "Енгилмасликни мақсад қилгандик"  4 22:50Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:2  0 22:45Вадим Абрамов: "Тўрт ой ўтдики, маош олмадик. Шак-шубҳасиз бу оғир"  4 22:30"Реал"нинг 10 футболчиси "Сельта"га қарши ўйнамайди  15 22:12Кингсли Сарфо: “Ўзбекистон мадҳияси пайти қўлимни кўксимга қўйганим мамлакатга нисбатан ҳурмат белгисидир”  4 21:52"Динамо" футболчиларида маош бўйича муаммо борлиги тасдиқланди  6 21:25Суперлига. ОКМК мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлади, Урганчда "Хоразм" зафар қучди  17

Францис Нарх: "Бунёдкор"да ўзимни бахтли ҳис қилмоқдаман" Янгиликлар

Францис Нарх: "Бунёдкор"да ўзимни бахтли ҳис қилмоқдаман"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи учинчи турини ўз майдонида "Бухоро"га қарши ўтказди.

Мезбонлар йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг қишки трансфер ойнасида "қалдиғочлар" таркибига келиб қўшилган ганалик вингер Францис Нарх сайтимизга фикрларини билдирди. 

- Ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Диққат эътиборимиз фақат ғалабага қаратилганди. Уйда кечган аввалги учрашувда кўп ҳужум қилиб якунда аламли дуранг қайд этган эдик. Гуруҳдан чиқишимизни ҳал қилиб берувчи муҳим ўйинда ютуқни қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Эндиликда кейинги ўйин ҳақида ўйлаймиз. Бизни осон бўлмаган сафар кутмоқда.

- Бу ўйинда "Бунёдкор" га осон бўлгандек таассурот қолдирди...

- Ҳар бир ўйинимиз қийин булади. Аммо бу ўйинда имкониятларимиздан фойдаланиб кўп гол урдик. Бор гап шу. 

- Янги жамоангизга кўникиш жараёни қандай кечмоқда? Тил буйича муаммо йуқми?

- Ўзбекистондаги футбол даражаси жудаям яҳши экан, бу ерда купроқ тактикага урғу беришади. Рус тилини бироз билишим жамоага мослашишимда ёрдам бермоқда. "Бунёдкор" жамоасида мен ўзимни бахтли ҳис қилмоқдаман. Ҳозир айтиб ўтганимдек рус тилида кам бўлсада, гапира оламан. Чунки Беларусь чемпионатида тўп тепганимда бу борада кўникма олгандим. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика