France Football ўқувчилари Рамосни футбол тарихидаги энг кучли ҳимоячи деб топишди

Alisher
26 окт 2020, 13:10
Франциянинг France Football нашри ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказди.

Мухлислардан "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамосни ҳозирданоқ тарихдаги энг яхши ҳимоячи деб номласа бўладими" маъносидаги савол сўралди. Ўқувчиларнинг 67%и бу саволга "ҳа" деб жавоб беришди.

Испаниялик футболчининг ўзи француз нашрининг ушбу сўровномасига твиттерда муносабат билдирди: "France Football шундай савол бераётгани мени ғурурлантиради", - деб ёзган Серхио.

Рамос Ла Лигадаги ҳимоячилар орасида энг яхши тўпурар ҳисобланади - унинг ҳисобида 100та гол бор. 34 ёшли футболчи "Реал" билан 22та соврин ютган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: France Football

Сўнгги янгиликлар

Барча ›