UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

ФОТОМАҚОЛА. "Темирйўлчилар" Муборакнинг "газ"ида "ёниб" кетишларига бир баҳя қолди Янгиликлар

ФОТОМАҚОЛА. "Темирйўлчилар" Муборакнинг "газ"ида "ёниб" кетишларига бир баҳя қолди

Кеча Олий лига 16-тури доирасида "Локомотив" клуби Муборакнинг "Машъал" жамоасини қабул қилди.

"Локомотив" стадионида ўтган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди. Қуйида ана шу беллашувдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Машъал"нинг бошланғич таркиби.

"Локомотив"нинг бошланғич таркиби.

"Локомотив"нинг деярли барча уй учрашувларига тушишни канда қилмайдиган мухлисалар.

Кечаги учрашувни "Пахтакор" билан музокара олиб бораётган австралиялик ярим ҳимоячи Ростин Гриффитс (ўртада) ҳам бевосита стадиондан кузатиб борди. Чап томондаги кўзойнак тақиб олган инсон эса "Пахтакор"нинг венгриялик фитнес мураббийи Ласло Ямбор.

Кеча "Локо"нинг иккита голи инобатга олинмади. Биринчисида Бикмаев тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб гол урган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган бўлиб чиқди. Иккинчисида эса Махарадзе боши билан тўп киритишдан олдин рақибга қўполлик ишлатди деб баҳоланди.

Сўнгги пайтларда формага кириб олган Садриддин Абдуллаев асосий таркибда мунтазам тушмоқда.

Футболчилар натижа учун бир-бирларини аяшмади.

Кечаги ўйиннинг асосий қаҳрамонларидан бири "Машъал" посбони Жавоҳир Илёсов бўлди. У камида 3 маротаба жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди.

Илёсов Бикмаевнинг жуда яқин масофадан берган зарбасини қайтарган вазият.

Ўша вазиятдан кейин Маратнинг реакцияси.

Абдуллоҳ Олимовдан супер гол. Голни нишонлаётган 4 нафар ўйинчига эмас, орқа фонда Искандар Шойқуловнинг голга  реакциясига эътибор беринг.

Олимовнинг қайчи услубида киритган супер голига "Машъал" захирасидаги ўйинчининг реакцияси Шойқуловникидан кам бўлмади.

Садриддин Абдуллаевнинг голи фақатгина ҳисобни тенглаштиришга хизмат қилди. Ғалаба учун эса яна битта тўп киритиш керак эди.

Финал хуштаги чалиниши билан олинган кадр.

Чиройли гол керак бўлса қўнғироқ қиларсиз...


"Локомотив" - "Машъал" (1:1) учрашувидан тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>> ФОТОГАЛЕРЕЯ


Толибжон Қосимов


Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика