UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ўзбекистон Суперкубоги-2024. Пахтакор - Насаф 1:1 (Пенальтилар серияси 3:4). Highlights  16 21:30Компани "'Бавария' — халқаро футбол институти"  4 21:17"Насаф" — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  240 20:48ПСЖнинг Мбаппедан 80 млн евро қарзи бор, клуб буни тўлашдан бош тортди  5 20:24Драган Черан Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарига айланди  2 20:11Расман: Компани — "Бавария" бош мураббийи!  9 19:59Компанини "Бавария"га Гвардиола тавсия қилган  2 19:35Карло Анчелотти: "Мен фаолиятимни "Реал"да якунламоқчиман"  7 19:14"Манчестер Юнайтед" англиялик марказий ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 18:51Расман: Александр Кержаков — "Кайрат" бош мураббийи  3 18:26Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум  12 18:12Ўзбекистон Суперкубоги. "Пахтакор" - "Насаф". Асосий таркиблар маълум  24 18:05Расман: Ханс Дитер-Флик — "Барселона" бош мураббийи  29 17:30Суперкубок. Жамоаларнинг кийиниш хонасидан суратлар  1 17:05Суперкубок. "Бунёдкор" стадионидан эксклюзив суратлар   4

Фотомақола: "Обод" биринчи лига чемпиони! Янгиликлар

Фотомақола: "Обод" биринчи лига чемпиони!

"Обод" - "Косонсой" (3:0) учрашувидан сўнг пойтахтликлар олий лига йўлланмасини қўлга киритдилар.

"Оқтепа"нинг сўнгги турларда очко йўқотишидан унумли фойдаланган жамоа охирги турга келибгина биринчи лига чемпионлигини қўлга киритди. 




Кимдир, "Обод"ни 23 ёшли, 1992 йилда таваллуд топган Бобур Зуҳриддинов олий лигага олиб чиқди деса ишонмаса керак. Гарчанд, ўйин қайдномасида унинг номи кўрсатилмаган бўлсада, жамоани мавсум давомида айнан у ўйинларга тайёрлади ва кўрсатмаларни бериб турди. Агар бирон - бир клубда тажрибалироқ раҳбар ишласа, иккиланмай уни 2 йилга ҳорижга ўқишга юбориб, кейин ўз клубни қўрқмай топширса бўлади. Ҳақиқатдан ҳам истеъдодли мураббий.



Биринчи лига тўпурари Алишер Азизовнинг жамоа муваффақиятидаги ўрни катта бўлди. Кейинги йил ундан олий лигада ҳам сермаҳсуллик кутиб қоламиз. 


"Косонсой" дарвозабони бугун "Навбаҳор" либосида ўтказди. Бунинг учун ПФЛ учрашув назоратчиси ва тўртинчи ҳакамини жазолаши лозим. Боиси регламентда ҳар бир жамоа ўз белгисига эга футболкаларда майдонга тушиши лозимлиги ҳақида банд бор. 


Бош ҳакамнинг ўйин якунланганлигини билдирувчи ҳуштаги янграгач, "Обод" футболчилар байрамни бошлаб юбордилар.


23 ёшда осмонларга парвоз қилиш ўзгача бўлса керак. Шу ўринда битта факт! Барчамизга таниш, Виллаш  Боаш ҳам мураббийлик фаолиятини 2000 йилда бошлаганида эндигина 23 ёшга тўлган эди. 37 ёшли мутахассис ўшанда КОНКАКАФ вакили бўлган Британ Виргиния ороллари миллий терма жамоасини бошқарган эди.


Мураббийдан сўнг футболчилар жамоа бошлиғига шу тарзда ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.


Жамоа мураббийидан тортиб, аксар футболчилар Сергей Лушаннинг шогирдлари ҳисобланадилар.


Ахбор дода Имомхўжаев ва Бахтиёр ака Ширинов ғолибларни олий лига йўлланмасини қўлга киритганликлари муносабати билан табриклаяптилар.


Жамоа сардори, Дониёр Ҳасанов шароит яратиб берган раҳбарларга раҳмат айтган ҳолда, кейинги йил олий лигада муносиб қатнашишга вада беряпти.


Эсдалик учун сурат! Афсуски, бугун дам олиш куни бўлганлиги учун ПФЛдан биронта вакил ўйинга кела олмади. 


П.С: Таҳририят рухсатисиз суратлардан фойдаланиш ман этилади.



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика