UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  8 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  30 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  24 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  237 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11

Фотомақола. МТЖ тайёргарликни бошлади ёхуд "Жар"да жала қуйди Янгиликлар

Фотомақола. МТЖ тайёргарликни бошлади ёхуд "Жар"да жала қуйди

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018нинг иккинчи саралаш босқичига тайёргарликни Тошкентдаги "Жар" стадионида бошлади.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоамиз "Жар" ўйингоҳида кеча йиғиннинг дастлабки кунидаги машғулотларни ўтказди. Машғулот соат 18:00да бошланди. Футболчилар майдонга чиқиб келишлари биланоқ шаррос ёмғир қўйворди.


Кечаги машғулотда йиғинга чақирилган 24 футболчидан 22 нафари қатнашди. Икки легионер футболчиларимиз Сервер Жепаров ва Санжар Турсуновдан ташқари барча "Жар"да терма жамоа билан бирга эди. "Краснодар" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов гарчи кеча жамоа билан бирга бўлган бўлсада машғулотларда иштирок этмади. Шунингдек, "Бунёдкор", "Насаф" ҳамда "Пахтакор" аъзолари: Сардор Рашидов, Акмал Шораҳмедов, Шоҳруҳ Гадоев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фарруҳ Сайфиев, Игорь Сергеев ва Егор Кримец куни кеча Ўзбекистон чемпионатида тур ўйинларини ўтказганлари боис алоҳида тартибда енгил югуриш ва тикланиш машқларини бажаришди. Уларга бу борада Шуҳрат Мақсудов бошчилик қилди.


Акбар Тўраев ва Элдор Суюнов эса ҳеч қандай чекланишларсиз машғулотларда иштирок этишди. Дарвозабонлар мураббийи Абдусаттор Раҳимов ҳар уччала кипер: Игнатий Нестеров, Элдор Суюнов ва Акбар Тўраев билан ўз дастури бўйича иш олиб борди.

Александр Волков ва Бахтиёр Ашурматов қолган барча футболчиларга майдонда жисмоний машқларни бажартиришди. Шунингдек, машғулотнинг иккинчи қисмида футболчилар тўп билан ишлашди.

Миржалол Қосимов йиғиннинг илк куни бўлганлиги учун футболчиларга оғир юкламаларни бажартирмади ва асосан енгил машқларга эътибор қаратилди.


Куни кеча бу футболчилар майдонда бир-бирларига қарши тўп тепишган эди. Лекин МТЖ сафида улар ака-ука, дўст, битта катта оила бўлиб бош мақсад сари олға интилишади. Суратдаги футболчилар терма жамоамизнинг келажаги, янги авлоди десак муболаға бўлмайди. Улардан умидимиз катта...



Миржалол Қосимов Одил Аҳмедов билан жуда кўп суҳбат қурди. Одил терма жамоамизнинг етакчи футболчиси ва Қосимов унга ўйин фалсафамизни яхшилаб тушунтириб, миясига сингдириб бораётган бўлса ажаб эмас. Одил ҳозирда ўзи тўп сураётган Россия ўлкасида 2018 йили бўлиб ўтадиган мундиалга олиб чиқишда кўмаклашиши лозим. Бу борада айнан Аҳмедов бизнинг асосий "қуроли"миз бўлиши аниқ



"Бунёдкор" - "Насаф" ўйинида ўзаро тортишиб қолган Фарруҳ Сайфиев ва Акмал Шораҳмедов ўртасидаги низога чек қўйилди. Ҳар иккала футболчи ҳам бир-биридан узр сўраб ярашиб олишди. Терма жамоа лагерида барчанинг кайфияти аъло ва ҳамма бир-бири билан жуда иноқ. Миржалол Қосимов Сайфиев ва Шораҳмедовнинг ўзаро ярашиб олишганини "Эшитдик-да" рукнида берворила, деб ҳазиллашиб барчани кайфиятини янада кўтариб қўйди. Терма жамоа устози айтиб ўтганидек, футбол бу шашка эмас. Футболда эҳтирос ва асабларни асраш қийин. Футболда бунақанги ҳолатлар учраб туради, бу табиий. Ҳа-я, биз Сайфиев ва Шораҳмедовнинг ярашиб олишганини нафақат "Эшитдик-да", балки ўз кўзимиз билан "кўрдик-да"...)



Виталий Денисов машғулотларда астойдил тер тўкди



Терма жамоамизнинг энг курашчан "учлиги": Шавкат Муллажонов, Баҳодир Насимов ва Азизбек Ҳайдаров



Суратда "Локомотив" клуби аъзолари ва Эрон клубларининг икки нафар футболчиси...


Кечаги "Жар"даги жаладан мана бундай тарзда ҳимояланиш мумкин эди...

Машғулотнинг тўлиқ фотолареясини қуйида томоша қилишингиз мумкин.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика