UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  1 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  2 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  0 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  67

Фотомақола: Дилявер Ваниев футболчилик фаолиятини якунлади Янгиликлар

Фотомақола: Дилявер Ваниев футболчилик фаолиятини якунлади

"Машъал" - "Насаф" учрашуви, олий лигамизнинг энг ёши катта футболчиларидан бири бўлган Диявер Ваниев учун сўнггиси бўлди.
Фаолиятини "Янгиер" жамоасида бошлаган марказий ҳимоячи аксар футболчиларга ўрнак бўла олади. Ҳаммага ҳам эмас, битта жамоа шарафини узоқ вақт давомида ҳимоя қилиш. 
"Зарафшон" ва "Навбаҳор" жамоаларида бир мавсум тўп тепкан 3-рақам эгаси, 2005 йилдан бери Муборакда. Орада бир мавсум "Андижон" либосини кийди. Ҳатто клуб 1 лигага тушиб кетган йили ҳам Ваниев жамоасига содиқ қолган эди.


1975 йилда таваллуд топган футболчи роппа-роса 39 ёшигача футбол ўйнади. Доимий равишда ўз савиясини бир хил тарзда ушлаб тура олган Ваниев ўз жамоасининг росманасига афсонасига айлана олди. 



Габит Сапаргалиев ва Дилявер Ваниевнинг клуб олдида тутган ўринлар катталигига кечаги ўйинда яна бир бор ишонч хосил қилдик. Ўйин бошланиши арафасида барча-барча улар учун ишлаб чиқилган дастурни томоша қилишга "мажбур" эдилар. Боиси бу икки футболчи бунга ўз меҳнатлари билан эришдилар. 



Олий лига доирасида биронта футболчи билан хайрлашганимизни эслай олмаймиз. "Машъал" эса бу борада барчага ўрнак бўла олди деб ўйлайман. Ўйинни Сапаргалиев ва Ваниев рамзий маънода бошлаб бердилар.



Биринчи бўлим якунига етмасидан туриб ҳакамнинг ҳуштаги янгради ва Ваниев сардорлик боғичини Файзиевга таққан ҳолда, икки жамоанинг олқишлари остида майдонни тарк этди...



Бу пайтга келиб аллақачон унинг кўз ёшлари оқиб бўлганди. Жуда ҳам таъсирли ҳолат. 
"Мен билан бундай хайрлашадилар деб ўйламаган эдим. Олий лигамизда бундай ҳолатни ҳали кўрмаганман. Шунинг учун клуб раҳбариятига ўзимнинг алоҳида ташаккуримни етказган бўлар эдим", - дейди Дилявер Ваниев.


ХАЙР ФУТБОЛЧИ - ВАНИЕВ, САЛОМ МУРАББИЙ - ВАНИЕВ!

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика