Фотомақола: "Бунёдкор" - "Металлург" 2:0
24 май 2014 15:51
Янгиликлар
Фотомақола: "Бунёдкор" - "Металлург" 2:0
Кетма-кет тўрт учрашувда ғалаба нима эканлигини билмаётган "Бунёдкор", кеча "Металлург"ни мағлубиятга учратди.
Ўйинга "Металлург" бир қатор жароҳатлар билан келганлиги учун асосий таркибнинг 3 нафар футболчиси майдонга туша олмади.
"Легионер бу - пул", деган Александр Волков кечаги ўйинда Сато Минорини синаб кўрди. 26-дақиқадаги рейдини инобатга олмаса япониялик футболчи бирон бир вазиятда кўрингани йўқ.
Чемпионатимизнинг энг бўйдор ҳужумчилари. Бу тандемнинг ишлари бу йил кўп ҳам юришмаяпти. Пишур 2013 йили 9-турга қадар 9та, Шодиев эса 5та гол уриб қўйган эди. Шу кунгача бу икки ҳужумчи қўшиб ҳисоблаганда 8 та гол урдилар.
Олий лигани дастлабки 4та турида биронта очко ишлай олмаган Рустам Мирсодиқов шогирдлари кейинги 4та турда 10 очко ишлаб анча юқорига чиқиб олган эди.
Нодирхўжа Юлдашев
Фикрлар