UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  0 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  11 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  21 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  165 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  3 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3

ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Насаф" машғулот ўтказди Янгиликлар

ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Насаф" машғулот ўтказди

Қаршининг "Насаф" жамоаси эртага ОЧЛ доирасида "Ал Аҳли"га қарши баҳс юритади.
Бугун "аждарлар" Қарши шаҳридаги "Марказий стадионда ўйинолди расмий машғулотни ўтказишди. 



Машғулотларда жами 24 нафар футболчи иштирок этди.

Дарвозабонлар - Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов, Алибек Туропов, Азамат Аҳмедов

Ҳимоячилар - Мақсуд Каримов, Ҳамза Каримов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ботир Қораев, Рок Рой, Шерзод Аъзамов.

Яримҳимоячилар - Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Шоҳруҳ Гадоев, Дониёр Нарзуллаев, Баҳром Абдураҳимов,Акрам Баҳриддинов, Азиз Ғаниев, Шароф Муҳитдинов.

Ҳужумчилар - Илҳом Шомуродов, Олександр Каблаш, Кенжа Тўраев, Азамат Алланиёзов, Артур Геворкян, Фарруҳ Сайфиев.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги мураббийлар штаби машғулотларга бошчилик қилишди. Даставвал футболчилар тўп билан ишлашди. Бу борада Шуҳрат Тошпўлатов футболчиларни шуғуллантирди. Кейинчалик жамоанинг жисмоний тайёргарликлари бўйича мураббийи Илнур Сибагатуллин футболчиларга жисмоний машқларни бажартирди. 

Дарвозабонлар билан одатдагидек Денис Иванков ишлади. 

Сўнгра эса футболчилар учга бўлинган ҳолда ўзаро "квадрат" ўйнашди. Биринчи гуруҳга Рўзиқул Бердиев бу борада кўмаклашди. Шуҳрат Тошпўлатов ва Илнур Сибагатуллин иккинчи ва учинчи гуруҳлар билан ишлашди. 


Машғулотда асосий эътибор тўп билан ишлашга қаратилди. 

Жароҳатидан аста-секин фориғ бўлиб бораётган Кенжа Тўраев ҳамда Азамат Алланиёзов якка тартибда шуғулланишди. Андрей Безбородов бу икки ҳужумчи билан бирга ишлади.








Меҳмонлар "Ал Аҳли" жамоаси эса ўзининг ўйинолди расмий машғулотини соат 19:00да ўтказиши кўзда тутилган. Бу ҳақида сал кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Фото: Сардор Нуров.

Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика