Фото-видео: "Локомотив" ва Денисов ҳам мавсумга тайёргарликни бошлади

Nadirkhuja Yuldashev
19 июн 2016, 16:21
Москванинг "Локомотив" жамоаси 15 июнь куни таътилдан қайтди. Жамоа аъзолари тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг икки маҳалдан иборат машғулотларни бошлаб юбордилар.

Клуб расмий сайтига берган интервьюсида, жамоа бош мураббийи Игорь Черевченко биринчи йиғин Москвада бўлиб ўтишини такидлаб ўтди. Орада жамоа 26 июнь куни Душанбеда Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушадилар.


Клуб 10 июль куни Австрияга учади. Грецияда дам олиб қайтган Виталий Денисов ҳам қисқача интервью берган:

- Грецияда дам олдим. Барчаси ажойиб. Қизчам, қуёш ва денгиз. Оилаб билан бир муддат ажойиб дамларни ўтказганимдан хурсандман.










Ўхшаш янгиликлар


Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia