UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  3 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  1 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  1 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  6 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  4 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  6 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0

ФОТО МАҚОЛА: "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 0:0 Янгиликлар

ФОТО МАҚОЛА: "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 0:0

Қўқондаги стадионда бўлиб ўтган ўйиндан туширган суратларимизни томоша қилинг.
Нима учун кеч дейсизми? Газеталар тезроқ ўз саҳифаларини босиб чиқаришларини кутиб, атайин расмларни сайтга жойламай турган эдик. Ҳақ бериш тугур, манбани ҳам қирқиб ташлайдиган шоввоз газеталаримиз бор.



Стадиондаги мухлислар қани дейсизми? Ооооо, нимасини айтасиз... Бундай мухлисларни алоҳида галерея қилиб қўймасам ўзимни кейин кечира олмас эдим. Бироз кутасиз, икки соат ўтмай яна бир галерея.




Азиз Тўхтабоев ҳам "дода" расмга тушиб қўйди. Кримецга "корпус" қўяман деб учиб кетишига сабаб бўлди. Бу ўйинчини кўпчилик танийди. Азиз 2007 йил "Қурувчи"нинг (ҳозирги "Бунёдкор") ғалабали сериясига нуқта қўйган эди. Олий лиганинг тўртинчи турида "Трактор" сафарда "Қурувчи"ни 1:0 ҳисобда мағлубиятга учратган эди.




Маъруф Зокиржонов (№15) "Пахтакор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумни "Қўқон-1912"да бошлаган ҳимоячи ўзининг собиқ жамоасига қарши тўп тепяпти. Ўйини чакки эмас. У "Пахтакор"да Искандеров, Козак ва Сергеев каби футболчилар билан бир синфда таҳсил олган.




Азиз Ашуров 2005 йил олий лигада ўз дебютини нишонлаган. Қўқонлик дарвозабоннинг дебюти, ўша йиллари анча кучли бўлган "Нефтчи" жамоасига қарши кечган. 5 август куни Фарғонада бўлиб ўтган ўйинда 2:1 ҳисобида майдон эгалари ғалаба қозонган. Вадим Абарамов томонидан аввалига асосий таркибга, кейин олимпия терма жамоасига жалб этилган посбонга нима учундир олий лига жамоаларимиз ишонч билдирмайдилар.



90+1 - дақиқа. Майдонда кичик танаффус. 0:0 ҳисоби майдон эгалари учун айни муддао. Қўқонда ҳақиқий байрам.

Қўқон кундалигини давомини ҳам бироздан кейин сайтимизда ўқийсиз.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика