

Вингер 80-дақиқада захирага олинганидан кейин мураббийига норозилигини билдирганди.
"Ламиннинг кайфияти яхши. Захирага олинса, кўп футболчилар норози бўлишади. Мен ҳам футболчи бўлганман ва баъзида ҳолатларга нотўғри қараганман. Бу ҳиссиётлар билан боғлиқ.
Кукурельяни дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири деб биламан. Унга қарши ўйнаш осон эмас, у жуда ақлли ўйнайди ва тўғри ҳимояланади.
Ламинга маслаҳатлар беришим мумкин - у бу ўйинни унутиши керак. Ҳозир биз учун "Алавес" муҳимроқ, у бунда ўзининг эг яхши ўйинини кўрсатиши яхшироқ", - деди Флик.



