Флик Клоппни, Левандовски эса Мюллерни ортда қолдирди
30 авг 2020 20:05
Янгиликлар
Флик Клоппни, Левандовски эса Мюллерни ортда қолдирди
Германия спорт журналистлари ассоциацияси мамлакатнинг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлашди.
Натижаларга кўра, “Бавария” форварди Роберт Левандовски энг яхши футболчи номига сазовор бўлди. У овоз бериш жараёнида жамоадошлари Томас Мюллер ва Йозуа Киммихни ортда қолдирган.
Шунингдек, энг яхши мураббий номинациясида мюнхенликлар устози Ханс-Дитер Флик ғолиб чиқди. У 2019/20 йилги мавсум давомида жамоани қабул қилиб олди ва Бундеслига, Германия Кубоги ҳамда ЕЧЛда зафар қучган ҳолда треблга эришди. Флик сўровномада Юрген Клоппдан (“Ливерпуль”) ўзиб кетган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар