Фирпо "Лидс" ўйинчисига айланди, трансфер нархи - 15 млн евро
06 июл 2021 18:01
Янгиликлар
Фирпо "Лидс" ўйинчисига айланди, трансфер нархи - 15 млн евро
Ҳимоячи Жуниор Фирпо "Лидс" ўйинчисига айланди.
Англия клуби расмий сайти 24 ёшли футболчи билан 4 йиллик шартнома имзоланганини эълон қилди.
"Лидс" трансфер нархини маълум қилмади, аммо "Барселона" маълумотни яшириб ўтирмади. Каталонияликлар сайти хабарига кўра, Фирпо учун инглиз клуби 15 миллион евро тўлади. "Кўк-анорранглилар" ўйинчининг кейинги трансферидан 20% улуш олишади.
Жуниор Фирпо икки мавсум "Барселона" ўйнади. У 41та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар