UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  0 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  3 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  4 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  8 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  15 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  6 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8

Финал иштирокчилари: Андреа Пирло ҳақида! Янгиликлар

Финал иштирокчилари: Андреа Пирло ҳақида!

Финал ўйини олдидан Италия футболи афсоналаридан бири, "Ювентус" футболчиси Андреа Пирло ҳақида эслаб ўтишни лозим топдик.
Эслатиб ўтамиз, "Маэстро" бугун туринликлар сафидаги сўнгги ўйинини ўтказади.

Андреа Пирло 1979 йилнинг 19 майида Италиянинг Флеро Ломбардия шаҳрида таввалуд топган. “Ювентус” ва Италия терма жамоасининг таянч ярим химоячиси. Жаҳоннинг энг яхши плеймейкерларидан бири. Жарима зарбаларини аниқ амалга ошириш, узоқдан тўп узатиш, майдонни кўра билиш... Буларнинг барчаси Андреада бор. Пирло Италия “А” сериясида 28та гол билан жаримадан гол киритиш бўича рекорд ўрнатган.



16 ёшида “Брешиа” таркибида “А” Серияда дебют қилади ва бу жамоада ўзини яхши томонлама кўрсатган Пирлога Италиянинг энг кучли жамоаларидан бири “Интер” таклиф билан чиқади. Пирло биринчи мавсумда жамоадаги асосий вақтини захирада ўтказади. Асосий таркибга кириш учун у Роберто Баджо,Юрий Жоркаефф ва Альваро Рекобалар билан бўлган рақобатда ютқазади ва 1999-2000 йилларни “Реджина”да ижара асосида ўтказади. У ердаги яхши мавсумдан сўнг Пирло яна “Интер”га қайтади. Янги бош мураббий билан чиқиша олмаган Пирлони клуб раҳбарияти 10 миллион доллар эвазига “Милан”га сотишади ва у ерда у ўзини кўрсатади ва қисқа вақт ичида жамоанинг ажралмас қисмига айланади. 2001-02 йилларда жамоага қўшилган Пирло “Милан” таркибида 284 ўйинда майдонга тушиб 30дан ортиқ голга муаллифлик қилди ва икки бор Европа Чемпионлар Лигаси ва Италия чемпионлигини қўлга киритди.


2011 йилнинг 18 майида Пирло мавсум якунлангач “Милан” таркибини тарк этиши хақида эълон қилди. Олти кундан сунг эса у “Ювентус” билан уч йиллик шартнома имзолайди.

Андреадан янги жамоада кўп нарса кутишди ва у буни ортиғи билан бажарди. Биринчи ўйинларданоқ у ўйин бошқарувини ўз қолига олди ва бошқа қўйиб юборгани йўқ. “Ювентус”нинг деярли барча хужумлари Пирло орқали амалга ошарди. “Кекса Синьора”даги биринчи мавсумида Андреа 35та ўйинда 3та гол киритиб 13та голга ассистентлик қилади. Пирло ўша мавсумда 2643 тўп узатишни амалга ошириб Италиядаги энг яқин тақибчисидан деярли 500тага ўзиб кетади. Аниқлик эса 86.8%ни ташкил этди, бу кўрсаткич бўйича Европада уни фақат Хави ортда қолдирди.


Терма жамоада
Италия терма жамоасидаги дебют учрашувини 2002 йил 7 сентябрь куни Озарбажонга қарши ўтказади. Евро-2004дан сўнг у майдон марказидаги ажралмас ўйинчига айланади.

2000 йил ёшлар ўртасида Европа чемпиони
2004 йил Афинадаги Олимпиада бронза медали совриндори
2006 йил Жахон чемпиони.



2006 йилги Жаҳон чемпионатида Гана устидан қозонилган ғалабада у гол киритади ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлади. Германиядаги учрашувларда у хал қилувчи голларга ассистентлик қилади. Мезбонларга қарши бўлган ярим финалда у ажойиб паси билан Гроссони дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаради, италиялик химоячи эса жуда муҳим гол муаллифига айланади. Финалда эса Пирло бурчакдан тўпни Матераццига оширади ва яна гол. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида эса у ўз зарбасини аниқ амалга оширади.
 
Евро-2008 Пирло учун омадсиз келди. Гурух босқичида у 3-урашувида 2-сариқ карточкасини олади ва Испанияга қарши чорак финални ўтказиб юборади. Бу учрашувда Италияликлар ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида 2-4 хисобида мағлуб бўлишади.
 
Евро-2012да у “Скуадра адзурра” таркибида кумуш медални қўлга киритади. Пирло Италиянинг барча 6 учрашувида майдонга тушади ва ўзининг энг яхши ўйинларини намойиш этади. Испанияга қарши учрашувда у голли узатмани амалга оширади, ҳисоб эса 1-1 бўлиб якунланади. 14 июнда эса жаримадан хорватлар дарвозасига ажойиб голни киритади. Ҳисоб яна 1-1. Англияга қарши ўйинда Пирлонинг пенальтилар сериясидага голи менимча хамманинг ёдида булса керак. Бунга тариф бериш шарт эмас. Финалдаги шармандали мағлубиятга қарамай қахрамонимиз мусобоқанинг энг яхши ўйинчиларидан булди.
2013 йил 16 июнида Конфедерациялар кубогидаги Мексикага қарши учрашувда Пирло миллий терма жамоа таркибидаги 100-учрашувини ўтказди. Учрашув “Скуадра адзурра”нинг 2-1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Андреа эса 27-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб учрашувнинг энг яхши ўйинчиси булди.

Шахсий хаёти
Андреа ўзининг ягона мухаббати Деборани 18 ёшида учратган. Пирлонинг “Интер”га кетиши уларнинг муносабатлари кейинги босқичга чиқишига йўл қўймайди, Деборанинг отаси қизини Миланга қўйиб юбормайди. 2001 йил улар турмуш қуришади. Пирло Николло исмли ўғли ва Анжела исмли қизининг бахтли отаси.



Ютуқлари:
«Брешия»
  Б Серия чемпиони (1): 1996/97

«Милан»
Италия чемпиони: 2003/04, 2010/11
Италия кубоги: 2002/03
Италия Суперкубоги : 2004
Чемпионлар лигаси: 2002/03, 2006/07
УЕФА Суперкубоги: 2003, 2007
Клублар ўртасида Жаҳон чемпиони: 2007

«Ювентус»
Италия чемпиони: 2011/12, 2012/13, 2013/14, 2014/15
Италия кубоги: 2014/15
Италия Суперкубоги: 2012, 2013

Терма жамоа:
Жаҳон чемпиони: 2006
Европа вице-чемпиони: 2012
Олимпиада ўйинлари бронзи медали соҳиби: 2004
Конфедерациялар кубоги бронза медали сохиби : 2013
Ёшлар ўртасида Европа чемпиони: 2000

Шахсий ютуқлар:
ФИФА “Бронза тўпи” сохиби (2006)

IFFHSнинг плеймейкерлар рейтингида 2 (2007-йил Какадан сўнг) ва 3-ўрин (2006 йил Зидан ва Роналдиньодан сўнг)

Ёшлар ўртасида Европа чемпионатида (2000) Энг яхши ассистент

2006 йилги Жахон чемпионати рамзий терма жамоасига киритилган

Италияда йил ўйинчиси 2012, 2013, 2014

Италия “А” серияси рамзий терма жамоасига киритилган 2012, 2013, 2014

УЕФА мавсумнинг рамзий терма жамоаси 2012

Евро-2012 рамзий терма жамоаси

Конфедерациялар кубоги рамзий терма жамоаси 2013

Premio Bulgarelli Number 8 сохиби

“Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун” кавалер ордени сохиби (2004)

“Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун” офицерлик ордени сохиби (2006)

Спортдаги хизматлари учун олтин занжир (2006)


"superfanat. jr" тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика