UZ

Сўнгги янгиликлар

17:46Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашуви учун асосий таркиблар маълум бўлди  4 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  2 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  8 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  4 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  23 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24

Филиппо Индзаги: “Ёшлар билан ишлаш ҳар доим ёқимли бўлган, айниқса “Милан”да” Янгиликлар

Филиппо Индзаги: “Ёшлар билан ишлаш ҳар доим ёқимли бўлган, айниқса “Милан”да”

Бу йил Примаверада “Милан”нинг ўйинлари жуда қизиқарли бўлади, ахир бундан буён уларга Филиппо Индзаги мураббийлик қилади. Кеча Индзаги Миланеллода матбуот анжумани берди.
Ўзининг янги иши тўғрисида: “Мен ҳар доимгидек иштиёқга тўламан. Миланеллода бўлиш ҳам бу ўзига ҳос хиссиёт, бу ерда биринчи жамоага яқинликни сезасан. Раҳбарият яъни Галлиани ҳам, Брайд ҳам ёшларга жуда ишонишади. Биз уларнинг юрагида ғолиблик руҳиятини вужудга келтириб тарбиялашимиз керак. Мақсад - уларни биринчи жамоага етиштириб бериш. Мен бундай вазифани менга ишониб топширишганидан жуда хурсандман”.

Жамоа тўғрисида: “34 ўйинчи - бу жуда кўп. Мен ёшига қараб ўтирмайман, агар ўйинчи арзиса - у ўйнайди. Агар ўйинчи аниқ пас беролмаса бу муаммо эмас. Муаммо кайфиятнинг жиддий эмаслигида”.

Ўйин тактикаси тўғрисида: “Биринчи таркиб тактикасини асос қилиб оламиз. Лекин ўйин пайти зарурат туғилса уни ўзгартирамиз. Аллегри 4-3-1-2 тактикасидан фойдаланади”.

Биринчи жамоада хали ҳам 9 рақамли футболканинг эгаси йўқлиги: “Умид қиламанки буни юқори даражали хужумчига беришади. Балотелли ва Эль Шаарави терма жамоа ўйинчилари, шунингдек Паццини, Ньянг ва бошқалар бор. Бизда ҳужум саволининг ечими яхши”.

Аллегри билан муносабати тўғрисида: “У билан муносабатим ажойиб. Лекин бу ҳақда гапириш ортиқча, асосийси бу менинг мўжизакор вазифам, менинг ишим болалар билан”.

Жаноб Индзаги матбуот анжуманини шундай тамомлайди: “Ёшлар билан ишлаш ҳар доим ёқимли бўлган, айниқса “Милан”да”.


asmilamfan.ru сайтидан Жавлонбек Юсупов таржима қилди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика