UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  1 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   6 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  6 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  13 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  10 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8

Филиппин сардори: “Таркибимизда Ўзбекистонга қарши муносиб ўйнай оладиган футболчилар етарли” Янгиликлар

Филиппин сардори: “Таркибимизда Ўзбекистонга қарши муносиб ўйнай оладиган футболчилар етарли”

Филиппин терма жамоаси сардори — Фил Янгҳазбенд Жаҳон чемпионати саралашининг кейинги ўйинлари ҳақида, хусусан Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Бу ҳақида “Philstar” нашри хабар бермоқда.

“H” гуруҳида ўтказилган икки турдан кейин Филиппин терма жамоаси Шимолий Корея билан бир хил — 6 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

“Ўзбекистонга қарши биз Бахрайн ва Яманга қарши кўрсатганимиздан кўра кучлироқ ўйин намойиш этишимиз керак бўлади”, дейди Англиянинг “Челси” клуби академияси тарбияланувчиси.

“Ўзбекистон терма жамоаси ташриф буюрар экан, аниқки, бу жуда юқори даражадаги ўйин бўлади. Шунинг учун ҳаммамиз янада яхшироқ ўйнашимиз кераклигини билиб турибмиз. Бироқ, менимча, бизнинг жамоада рақибимиз таркибидаги футболчиларга қарши муносиб ўйин кўрсата оладиган футболчилар етарли”, дея ўз фикрини якунлади “Loyola Meralco Sparks” клубида фаолият олиб бораётган ва у ерда ўтказган 50 ўйинида 56та гол урган ҳужумчи.

Таъкидлаш жоизки, Фил Янгҳазбенд Филиппин терма жамоасининг ҳужум чизиғидаги энг яхши футболчиси ҳисобланади. У шу вақтга қадар мамлакат асосий жамоаси сафида 70 ўйинда майдонга тушиб, 42 бор рақиблар дарвозасини ишғол эта олган.

Эслатиб ўтамиз, Филиппин аввалги икки турда Бахрайнни 2:1 ва Яманни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.

Ўзбекистон терма жамоасининг Филиппинга қарши сафардаги ўйини 8 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика