"Фигейренсе" футболчи ва мухлислари бош ҳакамни дўппослашга уринди
08 дек 2014 07:32
Янгиликлар
"Фигейренсе" футболчи ва мухлислари бош ҳакамни дўппослашга уринди
Бразилия чемпионатининг "Фигейренсе" ва "Интернасьонал" ўртасидаги учрашуви якунланганидан сўнг мезбон футболчилар бош ҳакамга ҳужум қилишди.
"Фигейренсе" 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди, ўйинда рефери тўртта қизил карточка кўрсатди ва рақиблар учрашувни 9 нафар футболчи билан тугатишди.
Ўйин якунланганини билдирувчи хуштакдан сўнг футболчилар ҳакамга ҳужум қилишди, аммо полиция ходимлари бу вазиятда реферининг жонига оро кирди. Ҳакамни хатто мухлислар ҳам дўппослашга уриниб кўришди.
Фикрлар