UZ

FIGC А Серияда ҳакам видеоёрдамчиси тизимидан фойдаланишга тайёр Янгиликлар

FIGC А Серияда ҳакам видеоёрдамчиси тизимидан фойдаланишга тайёр

Италия футбол федерацияси (FIGC) келаси мавсумдан А Серияда ҳакам видеоёрдамчиси тизимидан фойдаланишга тайёр.

"ФИФА тажриба даври якунлангани ҳақида эълон қилиши ва ундан фойдаланишга руҳсат бериши билан федерациямиз сентябрдан тайёр бўлади. Биз собиқ ҳакам Роберто Розетти билан ушбу тизимни дунёда биринчилардан бўлиб ишга туширганмиз" - дейди FIGC бош директори Мишель Ува.

Ҳакам видеоёрдамчиси тизимидан сўнгги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида фойдаланилди. MLS ва Бундеслига келаси мавсумдан ушбу тизимни ишга туширмоқчи.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика