UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  2 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

FIFA.UZ: ЖЧ-2014 ғолибига "brazuca" топширилди Янгиликлар

FIFA.UZ: ЖЧ-2014 ғолибига "brazuca" топширилди

Хабарингиз бор, ёзда Бразилия яшил майдонларида футбол бўйича Жаҳон чемпиони бўлиб ўтди.
FIFA.UZ да айнан шу мусобақа учун махсус саҳифа ишга тушганди. Ғолибга Бразилиядаги мундиалда ўйналган "brazuca" тўпининг оригинали топширилиши маълум қилинганди.

Ушбу совринни қўқонлик Жавоҳир Мадалиев қўлга киритганди. Бироқ турли сабабларга кўра совғани унга топшира олмай келаётгандик. Ниҳоят бугун ғолиб офисимизга ташриф буюрди ва ўзига аталган тўпни қабул қилиб олди.  

"Ўзим темирйўлда ишлайман, футболга жуда қизиқаман. FIFA.UZ ишга тушгандан буён ўйнаб келаётгандим. Жаҳон чемпионатида эса омадим келиб ғолиб чиқдим. Бошқа лигаларда у қадар юқори ўринларга чиқа олмаётгандим. Германияда 18, Англияда 6-ўринларга чиққанман, лекин чемпион бўлмаганман.

ЖЧ-2014да дастлабки турлардан юқори ўринга чиқиб олдим. Сўнгги турда Голландиянинг Бразилия устидан қозонган ғалабаси туфайли чемпион бўлдим. Сабаби ўзим Голландия мухлисиман, шу боис бу жамоадан кўплаб ўйинчиларни олгандим", - дейди Жавоҳир Мадалиев.


Шу ўринда тўпни Москвадан келишида ёрдам кўрсатгани учун сайтимизнинг фаол ўқувчиси бўлган Яҳёбек Бойматовга миннатдорчилик билдирамиз. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика