ФИФАнинг собиқ вице-президенти ташкилот бўйлаб коррупция тарқалиб кетганлигини тасдиқлади
19 апр 2016 12:58
Янгиликлар
ФИФАнинг собиқ вице-президенти ташкилот бўйлаб коррупция тарқалиб кетганлигини тасдиқлади
ФИФАда коррупция тарқалганини ташкилотнинг собиқ вице-президенти Жеффри Уэбб судда айтиб ўтди.
ФИФА тарихидаги энг каттаси ҳисобланадиган ушбу можаро ўтган йилнинг 27 май куни Цюрихда ташкилотнинг бир қанча амалдорлани хибсга олинганидан сўнг бошланганди. Ўшанда 14 нафар собиқ амалдорларга нисбатан иш бошланганди.
Айни пайтда улар устидан суд бўлиб ўтмоқда.
"Мен ўз вазифамни суистеъмол қилиб, пора сифатида пуллар олганман. Ташкилотда бундай ҳолатлар тарқалган ва буни оддий ҳол деб ҳисоблаганман. Энди эса бунда иштирок этганимдан афсусдаман", - дейди у.
Фикрлар