UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  8 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

ФИФА ва ОФК мутахасисслари юртимизга ташриф буюради Янгиликлар

ФИФА ва ОФК мутахасисслари юртимизга ташриф буюради

Теглар :  ФИФАОФКЎФА
ФИФА ва ОФК вакиллари Ўзбекистонга келишади.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан юртимизда футболни янги босқичга олиб чиқиш, футболни ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш борасида хорижлик мутахассисларнинг тажрибасидан унумли фойдаланиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА ҳамда ОФК президентлари билан учрашув чоғида малакали мутахассисларни юртимизга жалб қилиш ва уларнинг маслаҳатлари асосида ишларни тўғри йўлга қўйиш борасида келишувга эришганди.

Ана шу келишувга асосан ФИФА ҳамда ОФК мутахассислари юртимизга ташриф буюришади. Дастлаб, 22 февраль куни ФИФАнинг Минтақавий футболни ривожлантириш менежери Эссам Ал-Суҳиббаний Тошкентга келади. У ФИФАнинг FORWARD лойиҳаси бўйича ЎФА ходимлари билан иш олиб боради. Шунингдек, Эссам Ал-Суҳиббаний ЎФАнинг молия бўлими фаолияти билан яқиндан танишиб, ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашади.

Бажарилган ишларни таҳлил қилиб, янги лойиҳалар бўйича тегишли кўрсатмалар беради, Техник бўлимнинг муаммолари, уларнинг ечимлари ҳақида фикр алмашади.


Бундан ташқари, шу йилнинг 2 март куни ОФКнинг Футбол майдонлари қурилиши бўйича юқори малакали мутахасиси Пун Йоук Йенг юртимизга келади. У ОФК томонидан ажратилган маблағ асосида “Чиғатой” спорт базасида қуриладиган сунъий қопламали стадионнинг қурилиш ишлари билан танишади. Қурилиш ишлари бўйича ўзининг амалий маслаҳаларини бериб ўтади.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика