ФИФА "Тинчлик мукофоти"ни таъсис этди
06 ноя 2025 11:35
Янгиликлар
ФИФА "Тинчлик мукофоти"ни таъсис этди
Жаҳон футболининг бошқарув органи ўзининг мукофотлари рўйхатига янгисини қўшишга қарор қилди.
ФИФА томонидан эълон қилинган баёнотда мукофотнинг можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш ва қитъалар бўйлаб одамларни бирлаштиришга ҳисса қўшганларни тақдирлаш учун мўлжалланганлиги таъкидланган.
Мукофот ҳар йили берилади ва биринчи ғолиб 2025 йил 5 декабрда — 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимида эълон қилинади.
Мукофотни таъсис этиш тўғрисидаги қарор ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг журналистларга Оқ уй раҳбари Дональд Трамп тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ эканлиги ҳақидаги сўзларидан кейин қабул қилинди.
Америка раҳбарининг ўзи илгари ушбу халқаро мукофотни олишга умид билдирганди, аммо Нобель жамғармаси қўмитаси ҳали бу қарорга келмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар