ФИФА "Навбаҳор"га трансфер тақиқини қўйди
16 мар 2025 10:12
Янгиликлар
ФИФА "Навбаҳор"га трансфер тақиқини қўйди
Суперлига клубларида қарздордик билан боғлиқ муаммолар ҳали тўлиқ ечилмаган.
ФИФА Наманганнинг "Навбаҳор" клубига трансфер тақиқини қўйди. Бунга сабаб эса ўтган мавсум жамоада ҳаракат қилган эронлик ярим ҳимоячи Сияваш Ҳақназари билан боғлиқ қарздорликдир. Клуб футболчининг молиявий талабларини бажармаган. Ташкилот клубга 11 март куни мазкур жазони қўллаган.
Маълумот учун, Ҳақназари 2024 йил Суперлигада "лочинлар" сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб 5 та гол, 2 та ассист қайд этган. У айни пайтда Эроннинг "Нассажи Мазандаран" клубида тўп тепмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар