UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  0 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  4 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2

ФИФА медиа офицери Муҳаммаад Тҳабет: “Сизларда жуда яхши жамоа бор” Янгиликлар

ФИФА медиа офицери Муҳаммаад Тҳабет: “Сизларда жуда яхши жамоа бор”

БААда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати кундан кунга қизимоқда.

Мана кеча юртдошларимиз Европа вакили Хорватияга қарши тўп суриб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга чиқишди. 

ФИФА томонидан жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилаётган ҳар бир стадионда махсус медиа офицери ажратилган бўлиб, у матбуот анжуманларини ташкил қилиш, матбуотга боғлиқ бўлган бошқа ишлар билан шуғулланиш ҳамда журналистларни назорат қилиш билан шуғулланади.  

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ўсмирлар термаси гуруҳ ўйинларини Фужайрадаги стадионда ўтказди. Бунда биз – журналистларга ФИФА томонидан 31 ёшли Муҳаммад Тҳабет бириктириб қўйилди. Гуруҳ баҳслари якунига етиш арафасида ФИФА медиа офицери билан суҳбатда бўлдик.

-  Мен асли мисрликман, - дейди Муҳаммад Тҳабет. – 2010 йилдан бери Африка футбол федерациясининг матбуот котиби лавозимида фаолият юритиб келяпман. Яқинда ФИФА медиа офицери сифатида иш бошладим. Шу пайтгача фақат Африка қитъасида ишлаб келдим. Бу эса биринчи бор Осиёга келишим. Аниқроғи, ФИФА мени медиа офицер сифатида биринчи марта шу мусобақада синаб кўрмоқда.

-  Турнир ҳақида қандай фикрдасиз?

-  Ўйлашимча, жаҳон чемпионати жуда қизиқ давом этяпти. Фужайрадаги ўйинларда менга кўпроқ Марокаш билан Ўзбекистон ёқди. Айтишим мумкинки, сизларда яхши жамоа бор.

-  Ишларни ташкил қилиш ва масалаларни ҳал этиш борасида муаммога дуч келмаяпсизми?

-  Яхши биласиз, Мисрда одамлар араб тилида гаплашади. Шу боис менда тил борасида муаммо бўлаётгани йўқ. Менга бу ерда маҳаллий федерация томонидан ёрдамчилар бириктирилган. Ҳозирча ҳамма бир-биримизни тушунган ҳолда ишлаб келяпмиз.

-  Мусобақа охиригача шу ерда қоласизми?

-  Йўқ, гуруҳ ўйинлари якунига етгач, бу шаҳарда плей-офф босқичининг битта учрашуви ўтказилади ва шундан сўнг менинг ишим ўз якунига етади. 30 октябрь куни Қоҳирага учиб кетишни мўлжаллаб турибман. Бошқа стадионларда ҳам худди менга ўхшаш ФИФА медиа офицерлари ишлаяпти, қайси шаҳарда ўйинлар давом этаверса, ҳамкасбларим ҳам ишлашда давом этишади.

-  Ўзбекистон термасининг қайси жиҳатлари кўпроқ ёқди?

-  Менга футболчиларнинг умумжамоа сифатида ҳимояланиши жуда ёқди. Термангиз стратегик томондан мукаммал футбол кўрсатяпти. Ўйинчилар борасида гапирадиган бўлсам, жамоа сардори Отабек Шукуровнинг ҳаракатлари маъқул келди.

-  Сизга бу ерда асосан ким ёрдам беряпти?

-  Бу борада биринчи навбатда ҳамюртингиз Алишер Никимбаевни тилга олишим лозим. Никимбаев катта тажрибага эга мутахассис ва у кўп халқаро турнирларни кўрган. Никимбаев мусобақа бошланганидан бери менга ёрдам бериб келяпти, шундай экан, у кишига алоҳида раҳмат айтмоқчиман.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика