UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  1 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  11 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

ФИФА Лариннинг "Нефтчи" устидан қилган шикоятини рад этди Янгиликлар

ФИФА Лариннинг "Нефтчи" устидан қилган шикоятини рад этди

Фарғона жамоасида ўтган икки мавсумда ҳаракат қилган украиналик легионер Олексий Ларин 2023 йилги мавсум учун қарздорлик юзасидан "Нефтчи" футбол клуби устидан ФИФАга арз қилди.

Аммо шикоят қаноатлантирилмади. Клубнинг маълум қилишича, футболчи олдидаги қарзлар аллақачон узилган.

"Клуб футболчи олдидаги бир ойлик иш ҳақи ва 3 та учрашув учун мукофот пулидан қолган қарздорликни бартараф қилган. Шунга қарамасдан, футболчи клубдан қўшимча тўлов ундириш юзасидан ФИФАга мурожаат йўллаган.

Ўз навбатида, жорий йилнинг 26 апрель куни ФИФА томонидан ЎФУ ва Клуб ҳуқуқшунослари томонидан билдирилган важлар ўрганиб чиқилиб, ЎФУ ва Олексий Лариннинг важлари асоссиз эканлиги сабабли мурожаатни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Шунингдек, "Нефтчи" футбол клуби молиявий қийинчиликлар сабабли айрим футболчилар олдида қарздорликлар мавжудлигини тан олади ва тез орада ушбу қарздорликлар тўлиқ бартараф этилишини таъминлашини маълум қилади", – дейилади клуб хабарида.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика