UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Кападзе: "Кечирасизлар, лекин интернетда ёзилаётган нарсалар барчага таъсир қилмоқда"  5 00:09"Реал" — "Мальорка". Таркиблар маълум  7 23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  4 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   28 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  369 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  7

ФИФА: “ЖЧнинг гуруҳ босқичидаёқ ғолиб жамоа пеналтилар серияси орқали аниқланиши мумкин” Янгиликлар

ФИФА: “ЖЧнинг гуруҳ босқичидаёқ ғолиб жамоа пеналтилар серияси орқали аниқланиши мумкин”

Теглар :  ФИФАЖЧ-2022
Ҳар тўрт йилда бир маротаба ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида, дуранг натижа қайд этиладаган бўлса, ғолиб пеналтилар серияси орқали аниқланиши мумкин.

Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Нашрга кўра, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино 2022 йили Қатарда бўладиган ЖЧда иштирокчилар сони 32 тадан 48 тагача оширилишига умид қилмоқда. Терма жамоалар эса 3 тадан 16 та гуруҳга ажратилиши мумкин.
Агар бу ўзгариш амалга ошадиган бўлса, гуруҳ босқичида сўнгги учрашувда дуранг қайд этган жамоаларнинг плей оффга йўлланма олиш имконияти кўпаяр экан.

Шу сабаб ФИФА мутасаддилари гуруҳ босқичида дуранг қайд этилгудек бўлса, ғолибни пеналтилар серияси орқали аниқлашга эришмоқчи. Ушбу қоидага мувофиқ, жамоалар дуранг учун бир очко, пеналтилар сериясида ғолиб чиқса, ўз ҳисобига яна бир очко ёзиб қўйиши мумкин.

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика