UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  1 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  3 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  14 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"

Суперлига 28-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан сўнг "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Биринчи таймда етарли даражада вазиятлар яратдик, фақат фойдаланиш керак эди. Шунда иккинчи бўлим биз учун янада осон ўтарди. Танаффусдан кейин ҳам барқарор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдик, сабр қилиб охиригача кутдик. 1:0 ҳисобида ғалабага эришдик ва навбатдаги уч очкони қўлга киритдик. Ҳаракат қилишда давом этамиз. Ўйлайманки, ҳаммада кайфият яхши. Ўйин оғир бўлишини футболчиларга айтгандик, чунки "Шўртан" асосий эътиборни ҳимояга қаратишини билардик. "Шўртан" билан ўйинлар осон бўлмаяпти деб бемалол айта оламан.


- Асилбек Жумаев иккинчи бўлимда майдонга тушди. Бу нима билан боғлиқ?

- Биз Асилбекни атайин иккинчи бўлимга сақлаб қўйдик. У захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтиради деб ўйлагандик ва шундай бўлди ҳам. Баҳсни асосий таркибда бошлаган Асадбек Каримовнинг ҳам ҳаракатларидан кўнглимиз тўлди. У кам амалиётга эга бўлмоқда, шу боис майдонда синаб кўришга қарор қилдик. Асилбек Жумаев энди олимпия терма жамоамиз сафига йўл олади ва фақат 19 ноябрь куни жамоамизга қайтади.


- Мавсум тугашига оз қолди. Рустам Турдимуродов жуда яхши мавсумни ўтказяпти, у келаси йил ҳам жамоада қоладими?

- Мен учун бу ҳақда гапириш қийин. Чунки жамоамизда муаммолар кўп ва тез орада бартараф этилса керак. Турдимуродов зўр футболчи ва менимча, барча жамоалар уни хоҳлайди. Ҳаммаси яхши бўлса, албатта сафимизда олиб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
10 ноя 21:27:27
Abdusalom Mirzayev
Турдимуродов 2-3 йилла зўр ҳужумчи бўлади.
   
11 ноя 00:50:09
criminal
Samarqandga kegin uyingga
   
10 ноя 22:35:49
Фарход
Шацкихни энг катта хатоси булди, агарда Турдимуродов Пахтакор а'зоси булганда уже МТЖ -да уйнаб юрарди, шу балани келажаги бор ,кайси клубда уйнамасин омадини берсин
   
10 ноя 21:30:27
Timur Nazarov
Турдимурод бу мавсум нечта гол урди ? Нечта ассист ? Билганлар ёзилар?
   
10 ноя 21:27:22
Abdusalom Mirzayev
Турдимуродов 2-3 йилла зўр ҳужумчи бўлади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика