UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  3 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Февзи Давлетов: "Менга нисбатан эътирозлар? Мухлислар доимо жамоага ишониши керак" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Менга нисбатан эътирозлар? Мухлислар доимо жамоага ишониши керак"

Суперлиганинг 4-тури доирасида "Қўқон-1912" устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашди.

- Бугун мухлислар яхши, жанговар ўйин томоша қилишди, деб ўйлайман. Иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишни истади. Бугунги ҳолатда биз ғалабага яқинроқ эдик ва адолатли ғалабага эришдик. Барчани, мухлисларни, йигитларимни табриклайман. Футболчиларим барча кўрсатмаларни бажаришди. Биринчи бўлим яхши ўтди. Қўпол хатодан кейин ўтказиб юборилган гол ўйинни ёндириб юборди. Стандартлардан кейин кўп хатолар қилдик. Шундан кейин жамоам олдинга ўтди ва голлар урди. Рақибни тўғри ўргангандик, уларнинг қанотларидан кириб бордик ва адолатли голларни урдик.

- Ҳисоб 1:0 бўлиб турган пайтда икки қанот ҳимоячиларини ўзгартирдингиз. 1:1 бўлганидан кейин эса марказий ҳимоячини нега ўзгартирдингиз?

- Нодир Неъматхонов кичик жароҳат олганди. Уни алмаштиришга мажбур бўлдик. Қанотлар борасида эса шундай дея оламан: биз кучларни янгиладик, тезлик қўшдик. Бу позиция бўйича режали ўзгариш эди. Бу ўзгаришлар жамоага ёрдам берди.

- "Сурхон"даги фаолиятингиз давомида мухлисларнинг Сизга нисбатан эътирози кўп бўлмоқда. Бугунги ғалабадан кейин мухлисларга нима дея оласиз?

- Бундай ўйинлардан кейин йигитлар барчаси омадсизлик бўлганини тушуниб туришганди. Мухлислар эса ҳар қандай қийин ўйин бўлишидан қатъий назар жамоани қўллаб-қувватлашлари, ишонишлари керак. Шундагина жамоа барча хатолар тўғриланиб, ўйин яхшиланиб кетади.

- Абдусаломов масаласида нима дея оласиз?

- У касал эди. "Бунёдкор"га қарши ўйинни бетоб ҳолатда ўтказди. Уни ўшанда майдонга туширмаслигимиз керак эди. Бироқ унинг ўзи майдонга тушишни истади. У касал. Шунингдек, Плетневда ҳам жароҳат бор. Менимча, навбатдаги ўйинга қадар барча сафга қайтади ва биз жанговар таркибда ўйнаймиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика