UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  0 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  5 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  8 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  1 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  10 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  8 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  13 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5

Феруз Фахриддинов: "Ғалаба қозонишимизга охиригача ишондик" Янгиликлар

Феруз Фахриддинов: "Ғалаба қозонишимизга охиригача ишондик"

"Пахтакор" Олмалиқнинг АГМК клубини мағлуб этди (3:2) ва чемпионлик имкониятларини яхшилаб олди.

 Ўйиндан сўнг жамоанинг аъзоларидан бири Феруз Фахриддинов сайтимизга фикрларини билдириб ўтди. 

"Йигитлар рақибни мағлубиятга учратишни уддалашди. Бунинг учун жамоадошларимга раҳмат айтаман. Учрашувда ҳисобда ортда бораётган эдик. Танаффусда кийиниш хонасида бир оила бўлиб иккинчи бўлимни қандай ҳисоб қайд этилишидан қатъий назар муносиб якунлаб қўйиш, охиригача курашишимиз ҳақида гаплашиб олдик. Амалда буни исботлай олдик. Барча ўйинчилар бор кучлари билан максимал даражада ҳаракат қилишди. Ушбу учрашувда бизни фақат ғалаба қониқтирар эди. Дуранг ҳақида ўйлашимиз мумкин эмасди. Ғалаба қозонишимизга бутун жамоа охиригача ишонди. 

Бундан буён энди осон ўйинлар бўлмайди. Ҳар бир тур биз учун финалдек кечади. Чемпионликни қўлга киритиш ўз қўлимизда",- дейди Фахриддинов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика