UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  0 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  1 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  1 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  1 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  1 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  1 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  2 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  1 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  7 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  4

Интервью. Феруз Фахриддинов "Насаф", "Дўстлик-AIN", терма жамоа, Испаниядаги шаҳар ва бошқалар ҳақида Янгиликлар

Интервью. Феруз Фахриддинов "Насаф", "Дўстлик-AIN", терма жамоа, Испаниядаги шаҳар ва бошқалар ҳақида

Эртага футзал бўйича XXI миллий чемпионат ярим финал беллашувларига старт берилади.

Ана шу баҳслардан олдин 1/2 финал иштирокчиларидан бири бўлган Қаршининг "Дўстлик-AIN" жамоаси тўпурари Феруз Фахриддиновни суҳбатга чорладик.

- Олдин катта футбол ўйнагансиз, футзалга қандай ўтиб қолдингиз?
- 9 ёшимдан футбол билан шуғулланиб келаман. Ўсмир ёшимдан бошлаб, Қашқадарёда 2-лигада, "Насаф" ўринбосарларида, кейин яна иккинчи лигада ўйнадим. Бу орада қаршилик йигитлар билан битта жамоа бўлиб ҳаваскорлар ўртасидаги мини футбол турнирларида қатнашиб турар эдик. Ана шу қизиқиш ортидан айни пайтдаги бош мураббийимиз Холбек Йўлдошевнинг укаси Акром Йўлдошев "Насаф" номи остида жамоа тузиб, ҳаваскорлар ўртасида ўтказиладиган Супер лигада бир мавсум ўйнадик. У ерда яхши ўйин ва натижа кўрсатдик. Кейинги мавсумда эса жамоамиз Олий лигада иштирок этадиган бўлди. Шундан бери футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида тўп тепиб юрибмиз.

- Нима учун дастлабки мавсумида жуда яхши таассурот қолдирган "Насаф" Қаршининг бошқа бир клуби "Дўстлик-AIN" билан битта клубга айлантирилди?

- Ҳар иккала жамоанинг бошлиқлари ака-ука бўлганликлари учун бирлашиш жараёнида ортиқча муаммолар бўлмади. Икки клубда ҳам ўша пайтлари Тошкентдан ва водийдан яхши "легионер"лар бор эди. Бирлашишдан асосий мақсад эса иккита жамоадаги қаршилик ўйинчиларни битта клуб тариқасида ўйнатиш бўлган. Шу тариқа, Қаршининг иккита жамоаси бир бўлиб, "Дўстлик-AIN" номи остида мусобақаларда иштирок этиб келаяпти.

- Ака-ука Холбек ва Акром Йўлдошевлар ўз жамоаларини бирлаштириб юборгач, клубга бирдек маблағ ажратишаяптими ёки бу фақат Холбек акани зиммасидами?
- Шу кунга қадар Холбек аканинг ўзлари молиявий томонларга қараб келаётган эдилар. Бугунги кунга келиб эса Қашқадарёдан ҳомийлар чиққан. Фақатгина ўша ҳомийлар пул ўтказиб беришлари керак.

- "Дўстлик-AIN" футзалчилари бир неча ойдан бери маош олмаганликлар ростми?
- Бундай ҳолат ҳар қандай жамоада бўлиб туради. Ҳамиша бир хил бўлмайди. Маошлар бир неча ойга чўзилиб қолиши мумкин. Бугунги кунда мукофот пулларининг ярмини олганмиз, қолганини энди беришади.

- "Дўстлик-AIN"нинг бу мавсумдаги ўйинлари жамоа чемпионликка кураша олишини кўрсатаётгандек. Сизнинг бу ҳақда фикрингиз қандай?
- Бу йил асосий мақсадимиз - чемпионлик. Кубокда ҳам яхши иштирок этишга ҳаракат қилдик, афсуски ярим финалда "Олмалиқ"қа кичик ҳисобда ютқазиб қўйдик (1:2). Энди, бор кучимиз билан мамлакат чемпионлиги учун курашамиз.



- 2016 йил "Олмалиқ" таркибида ижара асосида клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашдингиз. Халқаро аренадаги ана шу мусобақа сизда қандай таассурот қолдирди?
- Футзалга кириб келганимда мана шундай халқаро мусобақада иштирок этиш ҳаёлимга ҳам келмаган. Ўшанда "Олмалиқ"дан таклиф билан чиқишди ва мен рози бўлдим. Бориб тажриба орттириб келдик ("Олмалиқ" 2016 йил Таиландда ўтказилган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финалида Таиланд чемпиони "Чонбури Блювейв"га 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб мусобақадан чиқиб кетган).

- Жорий йилги мавсум олдидан сизга бошқа жамоалардан таклиф билан чиқишдими?

- "Олмалиқ", "Ардус" ва "Когон" жамоалари менга таклиф билан чиқишди. Аслида, шартномам тугаган эди. Лекин, "Дўстлик-AIN" бу йил чемпионликни мақсад қилгани сабаб келишувни яна бир йилга узайтирдим ва жамоада қолишга қарор қилдим.

- Демак, жамоа бу йил олдига қўйган вазифани бажарса, яъни чемпион бўлса кейинги йил бошқа жамоага ўтишингиз мумкин?
- Йўқ. Агар бу мавсум чемпионликни қўлга киритсак кейинги йил ҳам "Дўстлик-AIN"да қоламан. Агар, чемпион бўла олмасак, у ҳолда кейинги мавсум олдидан қайси клуб таркибида тўп тепишимни ўйлаб кўраман. Лекин, ҳар қандай ҳолатда ҳам чемпион бўлишга ва клубда қолишга ҳаракат қиламан.



ТЕРМА ЖАМОА ҲАҚИДА

- Хосе Мария Пазос Мендез сизни доимий равишда терма жамоага чақириб келмоқда. Терма жамоадаги фаолиятингиз ҳақида гапириб берсангиз?
- Хосе Мария бош мураббий бўлиб келганида биз "Насаф" таркибида тўп тепардик. Ўша йили чорак финалда "Дўстлик-AIN"га қарши тўқнаш келиб қолганмиз ва ҳал қилувчи ўйинда пенальтилар сериясида имкониятни бой берганмиз. Ана шу учта ўйиннинг барчасини терма жамоа бош мураббийи бўлиб келганига эндигина 10-15 кун бўлган Хосе Мария Мендезнинг шахсан ўзи кузатиб борган. Биз чемпионатдан чиқиб кетганимизга қарамай, июнь ойидаги йиғинга "Насаф"дан Ойбек Полвонов, Тоҳир Абдураззоқов ва мен чақирилдик. Ўшанда Тошкентда Қирғизистон терма жамоасига қарши учта ўйин ўтказдик. Терма жамоадаги биринчи ўйинимда гол урдим. Ўшандан кейин бош мураббий доимий равишда йиғинларга чақирмоқда.

Тошкентда ўтган Осиё чемпионатига қадар 8 ой тайёргарлик кўрдик.

- Шу ўринда Осиё чемпионати ярим финалида Таиландга қарши ўйиндан кейинги пенальтилар сериясидаги зарбангиз ҳақида гапириб берсангиз. Ўшанда бир сония ҳам ўйнамасдан биринчи бўлиб тўп ёнига бориш учун катта журъат керак.
- Ўшанда ҳисобда ортда бораётиб, Артур Юнусовнинг голи эвазига мувозанатни тенглаштирганимиз сабаб руҳий ҳолатимиз яхши эди. Бу томондан устунлик биз томонда эди. Учрашувдан кейин ўйнаган йигитларда чарчоқ ва кучли босим бор эди. Испаниялик бош мураббийимиз пенальтиларни тепадиган йигитларни танлашни Баҳодир ака Аҳмедовга топширди. Шунда Баҳодир ака ким биринчи тепади деб сўрадилар. Мен зарба беришга тайёрлигимни айтдим, ўша пайтда менда ҳеч қандай босим ҳам, қўрқув ҳам йўқ эди. Терма жамоадаги бошқа ўйинчилар ҳам бизни қўллаб-қувватлаб, руҳий далда беришди. Биринчи зарбадан гол урсам, шерикларимни ҳам руҳлантирган бўлардим, шунинг учун ишонч билан зарба бердим ва гол урдим.

- Мундиалга тайёргарлик жараёни ва мундиал ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни Осиё чемпионатига ҳозирлик кўрганимиздан ҳам қизиқарлироқ ўтди. Чунки, ана шу жараёнда биз Эрон, Португалия, Италия, Испания каби жуда кучли терма жамоалар билан ўртоқлик ўйини ўтказдик.

Мундиалда эса бизга тажриба ва омад етишмади. Шунга қарамай, дастлабки Жаҳон чемпионати биз учун катта тажриба мактаби бўлди дея оламан. Кейинги сафар гуруҳдан чиқишни уддалаймиз деб умид қиламан.

- Жаноб Мендез Жаҳон чемпионатидан кейин терма жамоа таркибини ёшартирди ва янгилик таркибда сиз ҳам борсиз. Мураббий янгиланган таркибда ролингиз қандай бўлиши ҳақида сизга нималар деди?

- Олдин бош мураббий мени асосан ҳимояда ўйнатарди, яъни ҳимоявий ўйинни талаб қилар эди. Терма жамоа таркибини ёшартирганидан кейин эса жаноб Мендез мени ҳужумчи сифатида синаб кўраяпти. Ўзимга ҳам энди ҳимояда эмас, ҳужумда ўйнашимни айтди. Сен ҳужумда ўйнайсан, чунки жисмоний ҳолатинг яхши, гол уриш қобилияти ҳам бор. Жисмонан кучли бўлганинг ҳисобига ҳимоячиларга муаммо туғдира оласан. Ҳужумдаги ҳаракатларинг устида ҳали кўп ишлаймиз деб айтди.

- Терма жамоа билан Жаҳон чемпионатидан олдин Испанияда йиғин ўтказилган эди. Пиреней ярим оролида ўтган ўша кунларни қандай эслайсиз?

- Мундиалдан олдин Испанияда бўлдик. У ерда Хосе Мария Пазос Мендез туғилган Сантьяго-де-Компостела шаҳрида кичик йиғин ўтказдик. Жуда ҳам чиройли жойлар экан. Очиғи, бунақанги ажойиб манзарани кўрмаганман. Мақташга арзигулик даражада чиройли ва тарихий шаҳар экан. Бир кун дам олиш куни бўлди. Ўшанда бош мураббийимизнинг шахсан ўзи бизни шаҳар айланишга олиб чиқди. У ерда сайёҳлар жуда кўп экан. Ўша куни шаҳар ҳокими билан ҳам кўришдик. Якунда ҳокимга ўзбекона совғалар бериб, у билан бирга эсдалик учун суратга тушдик. Ўша куни кечки овқат жаноб Мендезнинг ҳисобидан бўлди. Мураббийимизнинг оналарини ресторани бор экан, ўша ерда кечки овқатга испан миллий таомини тановул қилдик. Жуда ҳам мазали таом экан. Шу тариқа, бош мураббий бошчилигида футзалдан бир кунга чалғидик. Ўша бир кун барчамиз учун бир умрга ёдимизда мухрланиб қолди.

- "Дўстлик-AIN"нинг бу мавсумдаги ишончли ўйинига сабаб нима?

- Жамоамиз жисмонан жуда кучли. Бир-биримизни яхши тушунишимиз ва ҳамжиҳатлигимиз муваффақиятли ўйинларимиз кафолати бўлмоқда.

- Раҳбарият чемпионлик учун мукофот пули белгилаганми?
- Очиғи, бу ҳақда гап бўлмаган. Лекин, чемпионликни қўлга кирита олсак бу масала ҳал бўлади деб ўйлайман.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Фото: Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика