UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 16:10Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (онлайн натижа)  10 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  2 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  5 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   8 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3

Феруз Фахриддинов: "Ғалаба қозонишимизга охиригача ишондик" Янгиликлар

Феруз Фахриддинов: "Ғалаба қозонишимизга охиригача ишондик"

"Пахтакор" Олмалиқнинг АГМК клубини мағлуб этди (3:2) ва чемпионлик имкониятларини яхшилаб олди.

 Ўйиндан сўнг жамоанинг аъзоларидан бири Феруз Фахриддинов сайтимизга фикрларини билдириб ўтди. 

"Йигитлар рақибни мағлубиятга учратишни уддалашди. Бунинг учун жамоадошларимга раҳмат айтаман. Учрашувда ҳисобда ортда бораётган эдик. Танаффусда кийиниш хонасида бир оила бўлиб иккинчи бўлимни қандай ҳисоб қайд этилишидан қатъий назар муносиб якунлаб қўйиш, охиригача курашишимиз ҳақида гаплашиб олдик. Амалда буни исботлай олдик. Барча ўйинчилар бор кучлари билан максимал даражада ҳаракат қилишди. Ушбу учрашувда бизни фақат ғалаба қониқтирар эди. Дуранг ҳақида ўйлашимиз мумкин эмасди. Ғалаба қозонишимизга бутун жамоа охиригача ишонди. 

Бундан буён энди осон ўйинлар бўлмайди. Ҳар бир тур биз учун финалдек кечади. Чемпионликни қўлга киритиш ўз қўлимизда",- дейди Фахриддинов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика