

Бу ҳақда Каталония клуби спорт директори Роберт Фернандес маълум қилди.
"Биз рақиб майдончасида ўзини қулай ҳис қиладиган ва тўпурарлик қобилияти билан ажралиб турадиган футболчини истаган эдик. Алькасер "Барселона"га фойда келтиради. У захира ўйинчиси бўлишга руҳан тайёр. Пако грандга ўтди ва жаҳоннинг энг яхши футболчилари билан ўйнайди" - дейди Фернандес.



