UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  31 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  3 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  10 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  28

Фердинанд "Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансферлар ойнасидаги харидларини баҳолади Янгиликлар

Фердинанд "Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансферлар ойнасидаги харидларини баҳолади

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Рио Фердинанд клубнинг ёзги трансферлар ойнасидаги меҳнати ҳақида гапирди.

"Клуб барчасини тез амалга оширди. Улар ўз олдиларига аниқ мақсадни қўйишди ва шу йўлда ишлашди. Ўтган йиллар давомида бундай бўлмаганди. Барча трансфер "бўлади-бўлмайди" каби бўлиб қолганди.

Ҳозир эса нималардир ўзгарган. Масалан, клуб Харри Кейнни ололмаслигини билиб, унинг иши билан шуғулланишмади. Клубдагиларнинг бундай муносабати менга маъқул келди.

Хойлундни кўп кузатмадим, аммо кўрганларим менга ёқди: унинг керакли сифатлари бор, агрессив, тезкор ва вазиятлардан гол ура олади. Унинг ёшлиги эса бир бонус бўлади", - деди Фердинанд.

Манкунианликлар ёзда Мэйсон Маунт ва Андре Онанани таркибига қўшиб олди. Яқин вақтларда Расмус Хойлунд ҳам "қизил иблис"га айланиши кутилмоқда.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика