

"Клуб барчасини тез амалга оширди. Улар ўз олдиларига аниқ мақсадни қўйишди ва шу йўлда ишлашди. Ўтган йиллар давомида бундай бўлмаганди. Барча трансфер "бўлади-бўлмайди" каби бўлиб қолганди.
Ҳозир эса нималардир ўзгарган. Масалан, клуб Харри Кейнни ололмаслигини билиб, унинг иши билан шуғулланишмади. Клубдагиларнинг бундай муносабати менга маъқул келди.
Хойлундни кўп кузатмадим, аммо кўрганларим менга ёқди: унинг керакли сифатлари бор, агрессив, тезкор ва вазиятлардан гол ура олади. Унинг ёшлиги эса бир бонус бўлади", - деди Фердинанд.
Манкунианликлар ёзда Мэйсон Маунт ва Андре Онанани таркибига қўшиб олди. Яқин вақтларда Расмус Хойлунд ҳам "қизил иблис"га айланиши кутилмоқда.



